RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Ўзбекистон терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи жароҳатлар ҳақида нималар деди? Ян Катанец билан интервью Новости

Ўзбекистон терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи жароҳатлар ҳақида нималар деди? Ян Катанец билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий Ян Катанец сайтимизга эксклюзив интервью берди.

- Салом Ян, интервьюга рози бўлганингиз учун ташаккур. Кўпчилик футбол мухлислари сизни яхши танишмайди. Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз. Сречко Катанец сизнинг отангиз шундайми?

- Барчага салом. Ҳа, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец менинг отам. Менинг исмим Ян Катанец ва ёшим 29да. Мен мануал терапевтман. Словенияликман ва Словенияда ўқишни тамомлаганман. Словения пойтахти Любляна шаҳрида истиқомат қиламан. Ўзбекистон терма жамоасида мануал терапевт вазифасини бажараман ва жароҳатланган футболчиларга тезроқ тикланишга ёрдам бераман. Менинг асосий ишим тренажёр залида ўтади. Жароҳат олган футболчиларнинг тезлиги ва ҳаракатини тезроқ тиклаш устида ишлаймиз. Спортчиларнинг танасини назорат қилиш ва танадаги ўзгаришлар ҳақида бош шифокор Алишер Ариповга маълумот бераман.

- Ян терма жамоадаги ҳозирги ҳолат қандай? Жароҳатлар жуда-жуда кўпайиб кетди? Бунга сабаб нима?

- Ҳа, терма жамоада иш "қайнамоқда". Кўпгина мухлислар бундан хабардор эмас, аммо жароҳатланган футболчиларнинг 85 фоизида терма жамоа йиғинидан олдин ҳам жароҳат бўлган. Яъни кўпгина футболчилар терма жамоа сафига жароҳат билан етиб келишди. Фақатгина Игорь Сергеев ушбу мусобақа давомида жароҳат олди.

- Жароҳат олган футболчилар билан ишламоқдасиз. Уларнинг ҳолати қандай? Тикланиш жараёни қандай кечмоқда?

- Футболчилар билан ишлашда давом этмоқдамиз. Кўпгина футболчиларнинг жароҳати сурункали. Бу биринчи маротаба бўлаётган жароҳат эмас. Агар сурункали жароҳат бўлмаганида тикланишга унчалик кўп вақт кетмаган бўларди.

- Шомуродов ва Сергеевларнинг жароҳатларини биламиз. Улар анча жиддий жароҳат олишди. Қолганларда вазият қандай? Масалан Шерзод Насруллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот бера оласизми? Насруллаев дастлабки икки учрашувда иштирок этганди.

- Насруллаевда мушаклар билан муаммо бор. Бу жиддий жароҳат эмас, аммо тикланиш учун бироз кўпроқ вақт талаб қилади. Сабаби мушакларнинг тикланишини тезлаштириш қийин масала. Шерзодни яна майдонга туширадиган бўлсак унинг жароҳати жиддийлашиб кетиши эҳтимоли жуда юқори.

- Ҳожиакбар Алижоновнинг жароҳати бўйича нима дея оласиз? Сречко Катанец унда жиддий жароҳат борлигини айтганди.

- Ҳожиакбарда ҳам сурункали жароҳат. Унда тизза билан муаммо бор. Ҳожиакбар учун ҳам тикланиш учун вақт керак. У ушбу мусобақада бошқа иштирок этмаслигини эълон қилиб бўлдик. Ҳусниддин Алиқулов ҳам клубда жароҳат олган эди. Мухлислар бир нарсани тушунишларини сўраган бўлар эдим. Футболчилар 90 фоиз вақтини ўз клубларида ўтказишади ва кўп жароҳат олишади. Биз уларни терма жамоа йиғинида доирасида тузата олмаймиз. Бунга кўпроқ вақт ва меҳнат талаб этилади.


- Суперлигада ўйнаган футболчиларимиз март ойидан бошлаб декабрга қадар футбол ўйнашади. Орадаги қисқа танаффус вақтларида эса "CAFA nations cup 2023" ва терма жамоа йиғинлари ўтказилди. Суперлиганинг сўнги ўйинлари 4-5 декабрь кунларига тўғри келди. Терма жамоа йиғини эса бир ҳафтадан сўнг 12 декабрь куни бошланди. Тўққиз ой давомида тўхтовсиз футбол. Футболчиларга бироз дам бериш керак эди менимча. Албатта бундай қийин ва узун мавсумдан кейин футболчининг соғлиғида муаммолар кузатилади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

- Йўқ, мен фикрингиз нотўғри деб ҳисоблайман. Терма жамоа йиғин бошланганида кўп футболчиларда жароҳат бор эди. Масалан Алижонов Дубайдаги йиғинга етиб келганидан буён мен билан машғулот ўтказаётган эди. Яъни Ҳожиакбарда терма жамоа йиғинидан аввалроқ ҳам жароҳат бор эди.

- Алижоновда жароҳат борлигини билган экансизлар, аммо нега уни Сурияга қарши ўйнатдингизлар?

- Ҳожиакбар Тошкентда МРТ(Магнит-резонанс томография) анализини топширган экан. Ушбу анализларнинг жавоби нотўғри экан. МРТ анализининг жавобига кўра, у бемалол ўйнай олар эди. Лекин аслида бундай бўлиб чиқмади. Тошкентда топширилган МРТ анализининг ташхиси нотўғри.

- Бу кимнинг хатоси бўлиши мумкин. Бундай хатога ким жавобгар бўлиши керак?

- Билмадим. Бу менинг ишим эмас. Мен ҳар бир футболчи топширган анализни назорат қила олмайман. Яна бир маротаба такрорлайман. Декабрда ойида терма жамоа йиғинига соғ бўлиб қўшилган футболчилар ҳали жароҳат олгани йўқ.

- Кўпгина футболчиларда жароҳат бўлган экан, бироқ нега терма жамоага жароҳатланган футболчилар чақирилди? Тўғри, осиё кубоги катта турнир, лекин футболчининг соғлиғи биринчи ўринда бўлиши керак.

- Бу бош мураббий қарори. Мен унинг қарорига таъсир ўтказа олмайман. Қўшимчасига кўпгина футболчиларнинг ўзлари ушбу мусобақа иштирок этишни истаётганликларини айтишди. Жароҳати бор бўлса ҳам.

- Терма жамоадаги мураббийлар штаби жароҳатлар кўпайиб кетгани сабабли шифокорлар ишидан қанчалик қониқишмоқда. Масалан улар сизлар бажараётган ишлардан тўлиқ қониқишмоқдами? Бош мураббий шифокорлар жамоасига эътироз билдирмадими?

- Йўқ. Ҳаммаси жойида биз бир жамоа бўлиб ишлашди давом этишимиз керак. Бу футбол ва унда жароҳатлар тез-тез учраб туради. Мураббийлар штаби бизни тушунишмоқда ва орамизда ҳеч қандай тушунмовчилик йўқ.

- Сиз Словенияда яшашингизни ва фақатгина терма жамоа йиғин ўтказаётган вақти Ўзбекистонга келишингизни айтдингиз. Сиз Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари бошқа жойда ҳам фаолият юритасизми?

- Ҳа, Словенияда ўзимнинг клиникам(номи IOK Rehab) бор. Словения чемпионатидаги футболчилар билан ишлаймиз.

- Ўзбекистондаги футболчиларнинг жароҳат олиш сабаблари нима деб ўйлайсиз? Масалан кўп футболчилари клубларида жароҳат олишган экан, бунга сабаб нима?

- Тикланиш жараёни йўқлиги. Футболчилар фақат футбол ўйнашади ва бўлди. Аслида бундай эмас, тикланишга ҳам катта эътибор бериш керак. Инсон организми кўпгина босимларга шундай реакция билдиради. Тўхтовсиз футбол ўйнасангиз ва тикланишга эътибор бермасангиз, сиз албатта жароҳат оласиз. Бунга яхшигина мисол Криштиану Роналду. У тикланишга қанчалик эътибор беришини ҳамма билади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика