RU

Последние новости

09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  0 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ Новости

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 6 февраль куни хорижлик мураббий билан музокара ўтказиш учун Дубайга учиб кетиши ҳақида ўз интервьюсида маълум қилганди.

Режага кўра, Умид Аҳмаджонов бугун музокара ўтказиш учун учиб кетиши кўзда тутилганди. Бироқ орада МОҚ президенти этиб тайинланган Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан учрашувни бироз кечиктиришига тўғри келди.

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади. Шу муносабат билан Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Олимпиадада иштирок этадиган спортчи, мураббий ва расмий шахслардан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси Жанубий Кореяга жўнаб кетади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум қилишича, хорижлик мураббий билан оғзаки келишув амалга ошган. Барча масалалар бўйича келишиб олинган. Яқин орада терма жамоамизнинг бўлажак мураббийи билан учрашиш учун Аҳмаджонов хорижга йўл олади. 

Умид Аҳмаджонов бу борада мухлислар ортиқча ҳавотир олмасликларини сўради ва музокаранинг якуний босқичи нима учун чўзилиб кетганини айтди.

"Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамовнинг ишончли манбасига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини португалиялик тажрибали мутахассис Карлос Кейруш бошқаради. Бу ҳақда сайтимиз орқали аввал ҳам эълон қилгандик. Айни пайтда Эрон  бош мураббийи бўлиб турган Кейруш жамоасини Жаҳон чемпионатига тайёрлаётгани боис бу ҳақда расман эълон қилинмаяпти.

Демак, Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак мураббийи португалиялик мутахассис Карлос Кейруш бўлади.

Рейтинг: +414   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика