RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида "China Cup-2019" турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада мезбон - хитойликлардан ташқари Ўзбекистон, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Миллий жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ушбу турнирга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.


Дарвозабонлар: Акбар Тўраев (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Достонбек Турсунов ("Ренофа Ямагучи"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Акмал Шораҳмедов (АГМК), Даврон Ҳошимов ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Отабек Шукуров ("Шаржа"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Жавоҳир Сидиқов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул").

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Пахтакор"), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Ростов").

Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Хитой эса 21 март куни Таиланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика