RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан сўнгги йиғинга киришди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан сўнгги йиғинга киришди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз кеча мусобақа олдидан сўнгги йиғинни бошлади. Йиғинга жами 16 нафар футзалчи чақирилди. Осиё чемпионатида иштирок этадиган якуний рўйхатдан эса 14 нафар футзалчи ўрин олади. Демак, йиғинга чақирилганлардан икки нафари якуний рўйхатдан тушиб қолади.

Кечаги машғулотда терма жамоада иш бошлаган физиотерапевт бразилиялик Анҳолето Александре Шуҳрат Тожибоев билан тренажер залида шуғулланган бўлса, қолган футзалчилар билан Мендез бошчилигидаги мураббийлар машғулот олиб боришди.

Йиғинга чақирилганлар рўйхати:

1.  Рустам Умаров, "Олмалиқ"
2.  Акмал Ҳазратқулов, "Дўстлик-AIN"
3.  Клим Тюгаев, "Олмалиқ"
4.  Нодир Элибоев, "Ардус"
5.  Жавлон Аноров, "Олмалиқ"
6.  Артур Юнусов, "Ардус"
7.  Фарҳод Абдумавлонов, "Ардус"
8.  Дилшод Раҳматов, "Ардус"
9.  Феруз Фаҳриддинов, "Дўстлик-AIN"
10. Дилшод Ирсалиев, "Ардус"
11. Андрей Шлема, "Олмалиқ"
12. Даврон Чориев, "Ардус"
13. Жамолиддин Шарипов, "Олмалиқ"
14. Константин Свиридов, "Олмалиқ"
15. Илҳом Ҳамроев, "Ардус"
16. Шуҳрат Тожибоев, "Гансу Масрей" (Хитой)


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бирга "A" гуруҳида кураш олиб боради.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика