RU

Последние новости

03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  0 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  6 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  8 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда қитъа чемпиони билан ўйнаши мумкин Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда қитъа чемпиони билан ўйнаши мумкин

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш билан банд.

Айни пайтга қадар ЎФА Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз учун тўртта ўртоқлик учрашуви ташкил этишни расман келишиб олди. Сентябрь ойида Сурия ва Эрон. Октябрда Шимолий Корея ва Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз аниқ бўлиб улгурган.

ЎФА шунингдек ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш бўйича ишламоқда. Айни пайтда Австралия, Ливан ва бошқа терма жамоалар билан музокаралар ўтказилмоқда. Музокаралар муваффақиятли якун топса, ноябрь ойида ҳам кучли рақиблар билан ўйнаймиз.

Қувонарлиси, ЎФА ўртоқлик ўйинларини Тошкентда ўтказишга келишиб олмоқда. Ҳозиргача Сурия, Эрон, Шимолий Корея ва Қатарни юртимизга келиши расман маълум бўлган.

Буёғига ЎФА ушбу ўртоқлик ўйинларини вилоятларда ҳам ташкил этса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда юртимизнинг кўплаб чеккаларида бош жамоамиз иштирокидаги ўйинни кўришга иштиёқманд мухлислар тўлиб ётибди. Кўпчиликда эса биргина ўйин учун пойтахтга келиш имконияти ёки шароити йўқ.

Тўғри, бу ерда меҳмонхона, стадион, майдон ҳолати ва меҳмонларга таклиф этиладиган шароитни ҳам инобатга олиш лозим. Масалан Шимолий Корея, Сурия ёки Ливан каби терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларини Самарқанд, Қарши, Бухоро ёки Наманганга ўхшаган бошқа вилоятларимизда ўтказиш мумкин.

ЎФА буёғига ҳам европача услубдан фойдаланиб, терма жамоанинг ҳар ўйинини жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб навбати билан барча вилоятларда ўтказиш тажрибасини қўлласа фойдадан ҳоли бўлмасди. Бу орада кўпгина эътиборсиз ётган стадион ёки клублар эплаб биргина майдон чимини эпақа келтира олмаётган муаммоларга ҳам барҳам бериларди, назаримда.

Шунингдек, янгиланаётган жамоамизни, аргентиналик Эктор Купер қўл остидаги термамизни вилоятлик мухлислар ҳам стадиондан кузатишга муваффақ бўлишарди. Унутмаслик керак, ҳар қандай футбол мухлиси стадионда ўз севимли жамоаси иштирокидаги ўйинни кўришни истайди.

Умид қиламиз, ЎФА бу борада ҳам илдам қадам ташлайди ва мазкур тажрибани қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 22 августдан Тошкентда йиғинга киришади. Бу йиғин давомида терма жамоамиз Купер қўл остида ўзининг илк ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Аввалига 6 сентябрь куни Сурияга қарши, кейинчалик эса 11 сентябрь куни Эрон Тошкентга келади.

Бунга қадар эса Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни "Насаф"га қарши назорат учрашувини ўтказиш эҳтимоли мавжуд.

Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоасидаги илк йиғинига охирги йилларда терма жамоамиздан таклиф олган кўплаб маҳаллий ва легионер футболчилар жалб этилган. Айнан ушбу йиғин давомида Купер терма жамоамизга номзод ва қачондир таклиф этилган барча футболчиларни кўздан кечириши кўзда тутилган.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +111   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика