Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияга етиб борди
19 мар 2017 20:01
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияга етиб борди
Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз Тошкентдан Дубайга, у ердан Малайзияга учди. Бугун делегациямиз Куала-Лумпур шаҳрига етиб борди. Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон учрашуви 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилган.
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гоан”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қутибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии