Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони: "Қирғизистон турнирда ўз мақсадига эга кучли рақиб"
12 янв 2016 18:45
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони: "Қирғизистон турнирда ўз мақсадига эга кучли рақиб"
- Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўряпти. Олдингиздаги асосий мақсад қандай?
- Жамоамизнинг асосий мақсади - Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, аммо биринчи навбатда максимал очко йиғиб, гуруҳдан чиқиш лозим. Гуруҳимиз ғолиби "B" гуруҳидаги жамоа билан ўйнайди. У ерда Эрон бор. Эронга тўғри келиб қолмаслик учун (ўйлашимча Эрон ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллайди) биринчи бўлиш лозим, шунда бизга Хитой ёки Ироқ рақиб бўлиши мумкин. Бу рақиблар Эрондек эмас ва улар билан ўйнаш осонроқ бўлади. Кейинги босқичга ўтиш имконияти ҳам кўпроқ бўлади.
- Терма жамоангиз сўнгги ярим йилда квалификация ва расмий баҳслардан озод қилинган, аммо сўнгги икки ой давомида ўндан ортиқ ўртоқлик учрашувлари ўтказдингиз, яна ўйинлар режалаштирганмисиз? Бу жуда кўп эмасми?
- Ўйин пайтида чарчоқ сезилади, аммо тикланиш учун етарлича вақтимиз бор. Бу учрашувлар туфайли тактика ва ўйинга оид кўплаб саволлар ечилади. Бу саволларни Осиё чемпионати пайтида эмас, ундан олдин ҳал қилган яхшироқ. Февраль ойигача Қозоғистон ва Вьетнам терма жамоаларига қарши ўйнаймиз ва ушбу баҳслар орқали, мураббий асосий таркибни аниқлаб олади.
- Сиз мезбонлик қилган сўнгги турнирда финалгача етиб боргансизлар (2010 йил). Ўша пайтда ҳам ўз жамоангиз дарвозасини қўриқлаётган эдингиз. 6 йил давомида жамоада қандай ўзгаришлар юз берди?
- Жамоа таркибининг 50% ўзгарди, лекин асос ўша-ўша. Ўйин бўйича кўп нарса ўзгарди ва бу турнирда кўринади.
-Вьетнамдаги Осиё чемпионатида сиз Боҳодир Аҳмедов қўл остида ишлагансиз. Ҳозир эса бошқа мутахассис. Бу мураббийлар ўртасида қандай фарқ бор? Ишлашдами ёки машғулот жараёнидами?
-2014 йилдаги Осиё чемпионатидан олдин ҳозирги мураббий тизимида Аҳмедов билан ишлаганмиз. Аҳмедовни жуда ҳурмат қиламан. У тажрибали ўйинчи ва яхши мураббий. Фарқ шундаки биз у билан бирга ўсиб, хатто бирга тўп тепганмиз. У бизни футзалчи сифатида яхши тушунади. Пулпис эса жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири. У бизга олдин билмаган нарсаларимизни кўрсатди. Янги машғулотлар ва умуман бошқа тактика.
-Гуруҳлар ҳақидаги фикрингиз: Ливен, Қирғизистон ва Саудия Арабистони? Бу жамоалар ҳақида нима дея оласиз?
-Бизга ва гуруҳдаги жамоаларга осон бўлмайди. Қирғизистон билан бир неча маротаба майдонда учрашганмиз. Қирғизистон турнирда ўз мақсадига эга кучли рақиб. Сўнгги расмий учрашувимиз 2:2 ҳисобида якунланган. Ливан ҳақида ҳам шу фикрдаман. Кучли рақиб, 2010 йилда бир гуруҳдан жой олганмиз. Иродали жамоа. Ғалаба қозонган эдик, аммо улар ҳисобни минимум даражагача қисқартира олишди. 2014 йилда, Вьетнамда Ливан сафида янги футболчилар бор эди ва шу сабабли, ўйнаш осон бўлди, аммо сўнгги хабарларда улар клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида яхши иштирок этганини кўрдим ва Осиё квалификациясида жамоа яхши қатнашди. Саудия Арабистони ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳеч қачон ўйнамаганмиз ва эшитмаганман, аммо гуруҳдаги барча жамоалар бор кучи билан ҳаракат қилади ва осон бўлмайди!
Футзал бўйича XIV Осиё чемпионати 2016 йил 10 дан 21 февралгача Тошкентда бўлиб ўтади.
Умаров Рустам Маликович
Туғилган санаси - 26.05.1984
Амплуа – Дарвозабон
Фаолият:
2002 – МФК «Лочин» (Ўзбекистан)
2002 – «Аксауыт» (Қозоғистон)
2004-2008 – «Қурувчи» (Зарафшон, Ўзбекистан)
2008-2009 – «Динамо-Тималь» (Россия)
2009-2010 – ЦСКА (Россия)
2010-2013 – МФК «Ардус» (Ўзбекистан)
2011-2012 – «Бунёдкор» (Ўзбекистан)
2012-2013 – «Локомотив» (Ўзбекистан)
2013-2014 – «ОзенМунайГаз» (Қозоғистон)
2014 дан – ҳозиргача «Олмалиқ» (Ўзбекистан)
2002 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини қўриқлайди
Муваффақиятлари:
Ўзбекистон чемпиони (2011, 2013), Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2005, 2012, 2013), Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финалчиси (2012), Қозоғистон Кубоги броза медали соҳиби (2013), Осиё вице-чемпиони (2006, 2010), Осиё Чемпионати бронза медали соҳиби (2005, 2007, 2014), Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби(2005).
Комментарии