RU

Последние новости

11:48​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!  1 11:20Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди  4 10:55«Арсенал» афсонаси «Рома»ни бошқаришга асосий номзодга айланди  1 10:17АПЛнинг ТОП клублари қизиқиш билдираётган футболчи «Ал Насср»га ўтиши мумкин  0 09:43«Рома» аъзоси А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 09:06Артетага ёзда катта сумма берилади. Жамоа учта футболчини трансфер қилмоқчи  3 08:28ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  7 07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  16 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  9 01:40"Барселона" бу борада етакчи  11 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  6 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  2 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  8 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

Маълумот учун, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.  Экваториал Гвинея терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ўйиндан сўнг, 4 июнь куни расмий ўйинлардан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини эса, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни “A” гуруҳи 1-тури доирасида Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика