Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади
20 фев 2019 17:45
Новости
Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади
Самарқанднинг “Динамо” клуби сафида узоқ муддат ишончли ўйин намойиш этган маҳоратли футболчи Сирожиддин Сайфиев вафот этди.
2014 йилда оғир жароҳат олган ва фаолиятини якунлаган Сайфиев бир неча йил давомида оғир ҳасталикни бошдан кечирди.
Фаолияти мобайнида, шунингдек Қозоғистоннинг “Тараз” ва Ғузорнинг “Шўртан” клублари шарафини ҳимоя қилган “Динамо”нинг собиқ аъзоси вафот этгани муносабати билан Профессионал футбол лигаси марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига таъзия изҳор қилади.
Сирожиддин Сайфиевнинг вафоти муносабати билан 23 февраль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
Комментарии