RU

Последние новости

14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  10 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  1 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  5 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  13 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  4 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  5 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  15 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  5

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди Новости

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг:

Ўзбекистон Суперкубоги
27 февраль, якшанба

"Пахтакор" – "Насаф" 1:0 (ТУГАДИ)

Фарғона. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 7200 томошабин

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
ВАР ассистент: Рустам Лутфуллин
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Драган Черан 61 - 1:0

"Пахтакор": Элдор Суюнов (Санжар Қувватов, 45), Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Рашидов (Хожимат Эркинов, 81) Сардор Собирхўжаев (Оливер Шаркич, 81), Азиз Турғунбоев ( Жасур Ёқубов, 90+3), Драган Черан.

Захира:   Руслан Розиев, Диёр Холматов, Аббос Эргашбоев, Аббос Файзуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов.

"Насаф": Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов, 80), Иван Соловьёв (Азиз Холмуродов, 80) Шароф Муҳидинов, Суҳроб Нуруллоев (Ҳусниддин Алиқулов, 87), Ҳусайн Норчаев.

Захира: Сойибов, Неъматов, Давронов, Раҳматов, Акрамов, Саъдуллаев, 

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") 12, Марко Станоевич ("Насаф") 19, Азиз Турғунбоев ("Пахтакор") 49, Икром Алибоев ("Пахтакор") 53, Санжар Қувватов ("Пахтакор") 76, Драган Черан ("Пахтакор") 84, Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") 86, Азиз Ҳолмуродов ("Насаф") 90+3





ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Эслатиб ўтамиз бу жамоаларнинг ўтган йили Самарқандда кечган Суперкубок учрашувида ҳам шундай ҳисоб қайд этилган, Черан эса ғалаба тўпини киритганди. 

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Азиз Ҳолмуродов. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор" таркибида Жасур Ёқубов Азиз Турғунбоев ўрнига майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Ҳусниддин Алиқулов тушди. 

86. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Одил Ҳамробеков

85. Бугунги учрашувни стадиондан бевосита 7200 томошабин кузатиб бормоқда. 

84. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Драган Черан

81. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Оливер Шаркич, Сардор Рашидов ўрнига Хожимат Эркинов тушди

80. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Иван Соловьёв ўрнига Азиз Холмуродов туширилди

78. "Насаф" дарвозабони Азиз Турғунбоевнинг бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади. 

76. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Санжар Қувватов. 

68. ВАУУУУУУУУУ. Санжар Қувватов тўпни қабул қилишда хато қилди. Норчаев босим ўтказиб вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. 

65. "Насаф" босимни оширди. 

61. ГОООООООООООООЛ. ЧЕРАААААААААААН. Азиз Турғунбоевнинг қанотдан юқорилатиб узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади. 

56. ЗАРБАААААААААААА. Шароф Муҳиддинов 30 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Жуда кучли ва хавфли. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Икром Алибоев Акмал Мозговойга нисбатан қоида бузди.

49. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Азиз Турғунбоев 

47. ЗАРБААААААААА. Иван Соловьёв жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Хавфлиии. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Элдор Суюнов ўрнига Санжар Қувватов тушди. 

41. УХХХХХХХХХ. Кутилмаганда Хусайн Норчаевга ҳимоячилардан тўп келиб тушди. Элдор Суюнов вақтида тўпга чиқиб келиб гол бўлишига йўл қўймади. Суюнов жароҳат олди. Катта эҳтимол билан алмаштирилади. 

34. Сардор Рашидовнинг аниқ зарбасини Умиджон Эргашев хотиржам ушлаб олди. 

32. ЗАРБААААААА. Шерзод Насруллаевнинг заргарона узатмасидан сўнг Суҳроб Нуруллоев зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

30. Устунлик "Пахтакор" томонида. 

28. ЗАРБАААААААААА. Азиз Турғунбоев қанотдан кириб бориб Умар Эшмуродов таъқибидан қочиб зарба берди. Дарвозабон қайтарди. 

26. ЗАРБАААААААААААА. Хожиакбар Алижонов рақиб ҳимоячиларидан келиб тушган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади. Зарба жуда кучли. Бироқ ноаниқ. Ушбу зарбадан сўнг Алижоновнинг ОЧЛда "Ал Саад"га урган голи ёдимизга тушди. 

25. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлади. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Марко Станоевич Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўпол ўйнади. 


12. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Фарруҳ Сайфиев олдинга ўтиб кетган Дилшод Саитовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

10. ЗАРБАААААААА. Элдор Суюнов қайтарган тўпни Марко Станоевич тўғри дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ. 

2. "Насаф" тезкор ҳужум уюштирди. Алексей Ларин хавфни бартараф этди. Қаршиликлар илк дақиқалардан босим қилди. 

Ўйинга старт берилди. 

Бачра нарса ўйинга шай ҳолатда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 16:00да бошланади

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика