RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  18 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори Новости

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор матни қуйида келтирилган.

Республикамизда болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, академиялари ва Олимпия захиралари коллежларининг футбол бўлимларида (кейинги ўринларда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасалар) тарбиявий ва ўқув машғулотларининг сифатини яхшилаш, ёш футболчиларнинг маҳоратини янада ошириш, профессионал ҳамда терма жамоаларга захира ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва улар орасида саралашда холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қарор қилади:


1.   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тасарруфийлигидан қатъий назар барча футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Футбол клублари қошидаги академиялар ва Олимпия захиралари коллежлари ҳамда барча спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тасдиқлансин.

2.   Ишчи гуруҳга:
Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол мактаблари фаолиятини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан биргаликда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича 2018–2023 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга ўрнатилган тартибда киритиш васифаси юклатилсин.

3.   Дастурнинг бажарилиш ҳолатини ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қўшма йиғилишларида дастур бўлимларига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилиб борилсин ва тегишли чоралар кўрилсин.

4.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш сифатини, ҳолислигини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул жараёнида ўтказиладиган имтиҳон, синов комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган мутахассисларнинг киритилиши таъминлансин.

5.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига раҳбар-кадрлар ва мураббийларни тайинлаш ҳамда вазифасидан озод этиш комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси масъул ходими киритилиши белгилаб қўйилсин.

6.   Республикада қуриладиган футбол спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, қурилиш объектларини топшириш жараёнларида Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларининг иштироки таъминлансин.

7.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Фан, спортни методик таъминлаш ва таълим муассасалари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси биргаликда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида шуғулланувчиларга тегишли бўлган маълумот ва кўрсаткичлари тўпланган ягона электрон базасини яратсинлар.

8.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларини шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси ўсмир ва ёш футболчилар ўртасида Республика биринчилиги мусобақаларини йиллик тақвим режасига киритилишини таъминласин.

9.   Ўзбекистон давлат ва Жисмоний тарбия институти футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига зарур бўлган ўқув-методик кўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқсин.

10.   Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий футбол федерациялари Ишчи гуруҳнинг ўрганиш билан боғлиқ жараёнида барча шарт-шароитларни яратсин.

11.   Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Ш.Исроилов зиммасига юклатилсин.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан имзоланди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика