RU

Последние новости

14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  3 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33

Ўзбекистон-Қозоғистон. Ўзаро кечган 6та учрашув ҳақида Новости

Ўзбекистон-Қозоғистон. Ўзаро кечган 6та учрашув ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашуви доирасида Қозоғистон терма жамоаси билан тўқнаш келади.

 Умуман олганда бу ўйин икки қўшни мамлакат учун биринчиси ҳисобланмайди. Катта ёшли футбол мухлислари улар билан кечган аввалги баҳсларни жуда яхши эслашлари турган гап. Келинг, бугун бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин ўзаро кечган беллашувларни яна бир ёдга оламиз. 


Марказий Осиё мамлакатлари 1992 йил шу номда кичик мусобақа ташкил қилишди. Марказий Осиё кубогининг учинчи турида вакилларимиз Алматада Қозоғистон меҳмони бўлган. Муросасиз кечган учрашувда 25-дақиқада Руслан Дузмамбетовнинг урган ягона голи мезбонларга ғалаба келтирган. Тошкентдаги жавоб ўйини ҳам қизиқарли кечганини айтиш мумкин. Дастлаб яна Руслан Дузмамбетов 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Азамат Абдураимов мувозанатни тиклайди. Ҳужумчимиз 73-дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ у рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини амалга оширишда хатога йўл қўяди.

Марказий Осиё кубоги.

Қозоғистон - Ўзбекистон 1:0

1992.07.16. Алмата, "Марказий Стадион". 1000 томошабин. 

Бош ҳакам: Валерий Урунов (Тожикистон)

Гол: Руслан Дузмамбетов


Ўзбекистон - Қозоғистон 1:1

1992.10.14. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 35 000 томошабин.

Бош ҳакам: Абдугани Ражапов (Қирғиз Республикаси)

Голларо: Руслане Дузмамбетов 16, Азамат Абдураимов 27

Ноаниқ амалга оширилган пенальти: Азамат Абдураимов 7


Кейинги тўқнашув орадан 2 йил ўтиб юз берган. 1994 йилнинг апрель ойида яна ўша қўшниларимиз билан "Мустақиллик Кубоги"да кўришдик. Бу сафар ҳамюртларимиз реванш олишни уддасидан чиқишди. 77-дақиқада Александр Тихонов 11 метрлик нуқтадан тўпни дарвозага йўллашда адашгани йўқ. Амалда бу ғалаба голи сифатида қайд этилди. 

"Мустақиллик кубоги" 

Ўзбекистон - Қозоғистон 1:0

13.04.1994. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 45 000 томошабин. 

Бош ҳакам: Абдураим Бобоев (Тожикистон)

Гол: Александр Тихонов 77 (пенальти)



Қозоғистон билан эндиликда Жаҳон чемпионати саралаш босқичида йўлларимиз кесишди. Финал раундигача катта қийинчиликка учрамаган терма жамоамиз мундиал йўлланмаси учун Осиёда ўша пайтда ҳам гигант ҳисобланган Япония, Жанубий Корея, БАА ва қўшни Қозоғистон қаршилигини енгиш керак эди. Аммо охирги икки турга келиб имкониятларини кескин пасайтириб юборган терма жамоамизда бош мураббий ўзгаради. Биринчи ўйинда Рустам Мирсодиқов бошчилигида меҳмонда дуранг қайд этган бўлсак, жавоб беллашувида Вейга Да Силва мураббийлигида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. 


ЖЧ-1998 саралаш босқичи. Финал раунди. 

Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1

20.09.1997. Алмата, "Марказий Стадион" 12 000 томошабин 

Бош ҳакам: Аҳмад Набил (Ливан)

Голлар: Руслан Балтиев 85 (пенальти), Олег Шацких 86


ЖЧ-1998 саралаш босқичи. Финал раунди.

Ўзбекистон - Қозоғистон 4:0

25.10.1997. Тошкент, "Пахтакор" стадиони 25 томошабин 

Бош ҳакам: Ҳасан Ал Агмий (Уммон)

Голлар: Игорь Шквирин 16,32, Андрей Фёдоров 43 (пенальти), Миржалол Қосимов 72



Орадан 10 йил ўтиб жамоалар Қозоғистонда ташкил қилинган, ўзига яраша шов-шувларни келтириб чиқарган Алма-ТВ ўртоқлик турнирида майдонга чиқишди. Бу мусобақа ҳақида узоқ гапириш мумкин. Яхшиси буни қуйидаги ҳаволага кириб батафсил танишинг. Унда барчаси аниқ келтирилган. 

Қирғизистонлик ҳакамдан озарбайжонлик яхши ёхуд Алма-ТВ Кубоги нега анъанавий мусобақага айланмади?


Статистикага кўра, икки мамлакат бош жамоалари ўзаро 6 маротаба ўйин ўтказишган. Бугун еттинчи баҳс кимнинг фойдасига ҳал бўлади, буни вақт кўрсатади. Барчага ёқимли томоша тилаймиз,

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика