RU

Последние новости

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида Новости

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан кўра натижа муҳимроқ...

Шундай ўйинлар бўладики унда натижа асосий факторга айланади. Ғалаба "сув ва ҳаво" каби зарур бўлади. Бундай ўйинлар асосан муҳим мусобақалар ёки саралаш босқичининг сўнгги турларида кузатилади. Шундай вазият Қатарга қарши ўйиндан олдин кузатилди. Сурияга қарши омадсиз ўйиндан сўнг яна битта мағлубият бизни Россиядаги мундиал йўлланмасидан деярли мосуво қиларди.

Миллионлаб мухлисларимиз терма жамоанинг Малайзиядаги ўйинини кескин танқид қилишди. Буни мураббийлар штаби, футболчилар ҳам жуда яхши тушуниб туришганди. Биз фақат ғалаба қозонишимиз керак эди! Жамоа бу вазифани бажарди! Якунланган баҳс учун энг асосий хулоса мана шу.
 
Албатта, аввало Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов номига бир қанча мақтовлар айтмоқчиман. У ҳақиқий сардор бўлди, майдонда етакчи бўлди, унинг жаримадан урган голи бизга ғалаба тақдим этди! Аҳмедовнинг ёнида Азиз Ҳайдаров ҳам яхши ўйнади, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов ҳам фаол бўлишди. Ҳа, умуман олганда барча футболчилар майдонга яхши кайфиятда чиқишди ва ғалабага эришишди!

Техник-тактик ҳаракатларда биз рақибга умуман ютқазмадик. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун шундай бўлиши ҳам керак. Рақиб гуруҳдаги энг кучсиз жамоа эди. Уларни ютмасак кимни ютамиз?!

Бу сафар ҳам майдондаги жойлашувимиз одатдагидек бўлди: 4-2-3-1. Марказий ҳужумда Сергеев ўйнади. Таркибга Шомуродов ва Рашидов қайтди, чап қанот ҳимоясида Мерзляков пайдо бўлди. Самвел Бабаян кўп бор синовдан ўтказган тактикада бутун саралаш босқичини ўтказаяпмиз. Бунда ҳам яхши томонлари бор, футболчилар нима талаб қилинаётганини жуда яхши билишади. Аммо бошқа томондан рақиб ўйинимизни ўрганиб олади. Сурия ва Қатар бизни ўрганиб ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Бизда ҳужумни якунлаш оқсамоқда. Бир неча марта айтгандим, икки ҳужумчи билан ўйнашни ҳам синаб кўриш керак.

Ҳимоямиздаги асабийлик менга ёқмади. Энг асосийси Лобанов. Майдонда ўзини бундай тутмайдилар! Ўйлашимча, ҳакам унга иккинчи сариқ карточка бериши ҳам мумкин эди. Дарвозабондан ишонч чиқиши керак, рақибга қўл ёки оёқ билан...

Иккинчи бўлимда рақиб ҳужумчилари кўп бор ҳимоячиларимизни осонлик билан алдашди. Учрашув сўнггида эса барча асабийлашди. Бош ҳакам битта вазиятда пенальти ҳам белгилаши мумкин эди, битта вазиятда Кримец ўз дарвозамизга гол уриб қўйиши мумкин эди. Дарвоза тўсини ва омад бизни голдан қутқарди.
Шу куни ҳакамлик биз учун идеал бўлди.

Голдан сўнг ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаганимиз ёқмади. Иккинчи ўйинда ҳам иккинчи бўлимда ҳимояга "ётиб олдик". Сурия ҳам, Қатар ҳам жисмонан яхши кўринишди. Ҳужумдаги ўзгаришлар бизга фойда келтирмади. Нима учун Рашидовни алмаштирилганига тушунмадим, айнан у ҳужумда кескинликни ушлаб турганди. Бу сафар ҳам Саша Гейнрихни майдонга тушириш фойдали бўларди деб ўйлайман. Унинг ностандарт ҳаракатлари бизга қўл келиши мумкин эди.

Албатта, ўйиндан кейин гапириш осон. Шу боис мураббий сифатида мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари олдида турган барча қийинчиликларни тушуниб турардим. Шу боис яна бир бор такрорлайман, ғалаба энг муҳими эди. Термамиз буни уддалай олди! Футболда шундай ибора бор: Ўйин унутилади, очколар қолади...

Якунда жадвал ҳақида...
Олдинда бизни Эронга сафар кутмоқда. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса муддатдан аввал ЖЧ йўлланмасига эга бўлишади. Теҳронда бизни қандай муҳит кутаётганини ва мухлислар Эронни қандай қўллаб қувватлашини тасаввур қилаяпман!
 
Ўйлашимча бу ўйин термамиз учун энг муҳим учрашуви бўлади. Мағлуб бўлсак тўғридан-тўғри йўлланмадан деярли мосуво бўламиз. Айнан шу баҳс футболчилар ва мураббийлар учун ҳақиқий синов бўлади. Эронга ютқазишимиз мумкин эмас. Йигитларимиз бунга қодирлар. Ахир Миржалол Қосимов бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни Теҳронда ютганку. Нима учун Бабаян жамоаси буни уддаламаслиги керак?!
Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика