RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида Новости

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида БАА олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Ли Йон Жае ҳамда Кван Хи Чан томонидан киритилган голлар эвазига БАА олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Маълумот учун ҳар иккала терма жамоа ҳам U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Яман U-23 терма жамоаси ҳам бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яман олимпия терма жамоаси турнир бугун Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб – Ироқ олимпия терма жамоаси 2 январь куни КХДР олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 13 январь куни Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушса, 19 январь куни Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика