RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  171 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  5 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  18 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди Новости

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилиб, Корея-Ўзбекистон ўйини бош ҳаками Фаҳад ал-Мирдасийни ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларга тайинламасликни сўради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси раҳбарияти саудиялик ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий бир қанча эпизодларда ўйин натижасига таъсир кўрсатган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблайди. 

“Ҳакамнинг қарорлари таҳлил қилинмайди ва биз буни жуда яхши тушунамиз. Аммо, ўйиндаги бир қанча вазиятларда ҳакам нотўғри қарорлари билан ўйин натижасига таъсир қилди”, - дейилади ОФКга юборилган мурожаатномада.

Шу билан бирга олимпия терма жамоаси ўзбекистонлик ишқибозларнинг ҳакамлик даражаси ҳақидаги норозилик кайфиятидаги фикр-мулоҳазаларидан ҳам хабардор эканлигини билдириб, юзага келган мураккаб вазиятни ўнглашга уриниш мақсадида ОФКга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини ёзади.

“ОФК ва ушбу мусобақанинг ўзбекистонлик ишқибозлар орасидаги нуфузига путур етказмаслик, ҳакамлик мавзусига бошқа қайтмаслик, шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада мураккаблаштирмаслик мақсадида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси сиздан вазиятга тўғри баҳо беришингизни ҳамда Фаҳад ал-Мирдасийни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ушбу турнирдаги кейинги ўйинларига ҳакам қилиб тайинламаслигингизни сўрайди”, - деб тугатилади мурожаатнома.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳида Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари билан курашга киришган.

Гуруҳнинг биринчи турида Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонлик олимпиячилар 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Учрашувни Саудия Арабистонидан Фаҳад ал-Мирдасий бошқарган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг ҳакамлик ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, бу ҳақида гапиришни истамаслигини, ўйинни бутун Осиё кўрганлигини ва кўрганлар фикр билдиришини айтган.

“Ёмон ўйнамадик, лекин кутган натижамизга эришолмадик. Бу мағлубият учун уялмаймиз”, - деган Самвел Бабаян.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Корея эса Яман билан ўйнайди.

Ўзбекистон Ироққа қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика