RU

Последние новости

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  14 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган U-16 ОЧ-2014 саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлади ва келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

29 сентябрь, якшанба куни «ЖАР» стадионида ОЧ-2014 саралашидан ўрин олган сўнгги учрашувда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Яман U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Темур Олимхўжаев шогирдлари рақибини йирик - 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси Жонибек Кўчимов дубл қайд этган бўлса, Маъруф Жўраев ҳамда Шохруҳ Маҳмудҳожиевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. 27 сентябрь куни саралашнинг 2-тур ўйинида Фаластин терма жамоаси дарвозасини жавобсиз 9 маротаба нишонга олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу тариқа, «В» гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва Осиё чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

U-16 Осиё чемпионати-2014, «В» саралаш гуруҳи, 3-тур учрашуви
29 сентябрь, якшанба

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – ЯМАН U-16 4:0 (1:0)
Голлар: Жонибек Кўчимов (12, 50), Маъруф Жумаев (59), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (90+1).
Четлатишлар: Суҳроб Нуруллоев (90+1) – Али Маҳди (90+4).
Бош ҳакам: Пратап Сингҳ (Ҳиндистон).

ЎЗБЕКИСТОН: Акром Хўжаев, Дониёр Ҳошимов, Алижон Илҳомов, Озодбек Қурбонов, Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурметов, Суҳроб Нуруллоев, Азизжон Ғаниев, Достонбек Бердиқулов, Бакир Муртазоев, Жаҳонгир Аҳмадов.

ЯМАН: Салим Жамол Али, Наиф Абдуллоҳ Умар, Ҳусам Одил Солиҳ, Фарис Аҳмад Саиф, Абдуллоҳ Ҳамид Муҳаммад, Аҳмад Абдулҳаким, Умар Абдуллоҳ, Насим аш-Шариф, Али Яҳё ал-Ҳарвий, Наиф Солиҳ Ҳизом, Волид Аҳмад.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика