RU

Последние новости

17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". "Футболчининг юзи ёрилганини кўрган ҳакам контакт йўқ деди"  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  7 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда

15 сентябрда бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Словакияда олиб бормоқда.

Ушбу йиғин 28 август куни бошланди ва 3 сентябргача давом этади. Машғулотлар Словакиянинг Миява шаҳрида олиб бориляпти. Бир ҳафталик йиғин давомида Темур Олимхўжаев шогирдлари Словакия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинларнинг дастлабкиси 30 август куни ўтказилса, иккинчи ўйин 1 сентябрь кунига режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 сентябрда Словакия йиғинидан қайтиб, бир ҳафта Тошкентда машғулот ўтказади. 9 сентябрь куни мусобақа ўтказиладиган Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига йўл олади. Турнир олдидан Гоада Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учарашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Словакиядаги йиғинда иштирок этаётган Ўзбекистон U-16 таркиби:

Дарвозабонлар:
Жасур Умрзоқов, Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячилар: Мардон Абдуллаев, Шохзамон Хайруллаев, Ихтиёр Холдоров, Ислом Каримов, Муҳаммадали Номозов, Бурхон Ҳасанов, Абубакр Мўйдинов

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Собиржонов, Расул Йўлдошев, Остон Ўрунов, Бахромжон Соатов, Ғайрат Азизхўжаев, Абдуғани Камолов

Ҳужумчилар: Дониёр Абдуманнопов, Иброҳим Ғанихонов, Шухрат Неъматов 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика