Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг БАА йиғини кундалиги: Тўртинчи кун
20 дек 2019 11:40
Новости
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг БАА йиғини кундалиги: Тўртинчи кун
Таиландда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олишига ҳам 3 ҳафтадан озроқ вақт қолди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини олиб бормоқда. БААда йиғин ташкил этаётган олимпиячиларимиз куни кеча йиғин доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди ва БААнинг “Ал Араби” клубини 4та тўп фарқи билан мағлуб этди.
Терма жамоамизнинг тўртинчи кунги машғулотлари ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Машғулот БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказилди. Футболчилар дастлаб енгил югуриб олишди. Сўнгра тўп билан бажариладиган машқларга ўтилди. Машғулотларда барча футболчилар қаттиқ меҳнат қилишмоқда.
Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
Похожие новости
13:16
Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди 6
Комментарии