RU

Последние новости

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  12 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

Ўзбекистон ОТЖ Андижон ва Наманганда Миср ОТЖ билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон ОТЖ Андижон ва Наманганда Миср ОТЖ билан ўйнайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

Мана шу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун спарринг рақиблар топиш бўйича музокаралар олиб борилди. Унга кўра жорий йилнинг июнь ойида Миср олимпия терма жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради. 9 июнь куни Андижонда, 11 июнь куни эса Наманганда Любинко Друлович шогирдлари Миср ОТЖга қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Миср олимпия терма жамоасининг сўнгги ўртоқлик ўйинларидаги қайдномасига назар ташлайдиган бўлсак, таркибда Бельгиянинг "Гент", Қоҳиранинг "Ал-Аҳли", Искандариянинг "Ал-Иттиҳод" каби кучли клублар вакиллари борлигини кўриш мумкин.

Дарвозабонлар: Умар Салоҳ ("Замалек"), Умар Радван ("Ал-Ғуна"), Шаҳоб Холид ("Ал-Даҳлия").

Ҳимоячилар: Маҳмуд Ал-Ғаззор ("Ал-Аҳли"), Усома Жалол ("Макасса"), Маҳмуд Марей ("Вади Дегла"), Марвон Ал-Нагар ("Ал-Иттихад"), Аҳмад Абу Фотиҳ ("Замалек"), Карим Элераки ("Ал-Масри"), Абдулваҳҳоб Исмоил ("Мокавлун").

Ярим ҳимоячилар: Аҳмад Ҳамди, Акрам Товфиқ, Носир Моҳир (барчаси "Ал-Аҳли"), Аҳмад Бэкхем ("Вади Дегла"), Вагих абд Ал-Ҳаким ("Исмоилия"), Аҳмад Мустафо ("Гент" Бельгия), Муҳаб Ёсир ("Ногум"), Иброҳим абд Ал-Кави ("Смуха"), Юсуф Ал-Гавҳарий ("Мокавлун").

Ҳужумчилар: Аҳмад Раййан, Карим Волид Недвед (иккиси - "Ал-Аҳли"), Тоҳир Муҳаммад ("Мокавлун"), Носир Мэнси ("Пайрамидс"), Шериф Реда ("Смуха"), Абдулла ("Ал-Жаиш").

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика