Ўзбекистон МТЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси “Актобе”ни бошқаришга яқин
12 янв 2020 21:00
Новости
Ўзбекистон МТЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси “Актобе”ни бошқаришга яқин
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Владимир Маминов мураббийлик фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда “Спорт24”.
45 ёшли мутахассис “Актобе”да иш бошлашга яқин. Маминовнинг сўнгги иш жойи “Тюмень” клуби бўлганди. Шунингдек, у “Локомотив” (Москва), “Рубин”, “Химки” ҳамда “Солярис” жамоаларида ҳам фаолият олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Маминов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 12 ўйинда қатнашиб, 3та гол уришга эришганди.
Маълумот ўрнида, “Актобе” ўтган мавсум якунларига кўра Қозоғистон чемпионатида сўнгги ўринни олиб, қуйи дивизионга тушиб кетди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии