RU

Последние новости

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  32

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди Новости

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди

Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.

Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди.

Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларидан чақирув олган футболчилар кеча Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида майдонда ҳаракат қилганликлари сабаб бугун уларга дам берилди.

Игор Сергеев жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш мақсадида унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишига имконият яратишга қарор қилинди. Унинг ўрнига "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Aбдухолиқов МТЖга чақирилди.

"Пахтакор" клубининг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков олд сонида бироз ноқулайлик ҳис қилгани сабабли мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчига енгил юкламалар бериладиган бўлди. У якка тартибда шуғулланади ва йиғин давомида формасини тиклайди.

Эртага Миллий терма жамоамиз тўлақонли машғулотга киришади. Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика