RU

Последние новости

22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  1 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  12 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида Новости

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказади.

Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги учинчи йиғини яшил қитъада ўтади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи йиғинга тайёргарликни бошлаш учун 11 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Айнан шу куни пойтахтда йиғиладиган терма жамоамиз кечки пайт Австралияга учиб кетиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга учиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябрь куни кечки пайт соат 21:25да Тошкентдан Сеулга чамаси 6 соатдан сал ошиқроқ вақт парвоз қилади. Кейин эса Сеулдан Брисбенга тахминан 9 соатдан сал кўпроқ вақт учишади ва сешанба куни, яъни 13 ноябрда Австралиянинг Брисбен шаҳрига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида 15 ноябрь куни Ливанга қарши, 20 ноябрда эса Жанубий Корея билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади.

Эктор Купер мазкур йиғиннинг кенгайтирилган таркибида 30 нафар футболчини чақириши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби учинчи йиғинга жалб этиладиган таркибни расман маълум қилгани йўқ.

 

№1 Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар

№2 Эктор Купер бошчилигадаги - Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида (таҳлил)

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика