RU

Последние новости

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги қуръасида қайси саватчада бўлади? Новости

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги қуръасида қайси саватчада бўлади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2023 саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлаб қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритди.

Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 16 июнь - 16 июль оралиғида ўтказилади. Фақат ҳозирча мусобақа қайси давлатда бўлиб ўтиши маълум эмас. Кеча ўтказилган охирги тур ўйинларидан сўнг Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча 24 жамоа номи маълум бўлди. 

Булар - Австралия, Япония, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея, Ливан, Фаластин, Уммон, Хитой, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Сурия, ЎЗБЕКИСТОН, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Қирғизистон, Гонконг, Индонезия.

Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Осиё Кубогига қуръа қачон ташланади ва Ўзбекистон қайси саватчада бўлади? 

Маълумки, ОФК жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқич якунларига кўра, жамоаларни саватчаларга бўлиб чиқади. Бунда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига йўл олган 12та жамоа 6тадан биринчи ва иккинчи саватчаларга бўлинади. Қолган 12 жамоа эса олтитадан учинчи ва тўртинчи саватчаларга жойлашади. 

Шундай бўлган тақдирда Ўзбекистон ЖЧ саралаш баҳсларининг учинчи раундига йўл ола билмагани ҳамда Осиё Кубоги саралаш ўйинларида гуруҳда биринчи ўринни эгаллагани боис қуръа пайтида 3-саватчадан жой олади. Ҳозирданоқ саватчалар аниқ бўлиб улгурган ва қуръа пайтида ҳам ўзгармайди. Осиё Кубоги қуръаси келаси йил ўтказилади.


1-саватча:

Эрон

Япония

Жанубий Корея

Австралия

Саудия Арабистони

Қатар


2-саватча: 

БАА

Ироқ

Уммон

Хитой

Сурия

Вьетнам


3-саватча:

Ўзбекистон

Баҳрайн

Иордания

Қирғизистон

Ливан

Фаластин


4-саватча:

Ҳиндистон

Таиланд

Тожикистон

Гонконг

Малайзия

Индонезия

P.S. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2023да Баҳрайн, Иордания, Қирғизистон, Ливан ва Фаластин билан бир гуруҳда бўлмайди.

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика