RU

Последние новости

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО Новости

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эрта тонгда Тошкент-Дубай рейси билан БААга учиб кетди.

Бугун тонгда Миллий жамоамиз делегацияси HY-333 ҳаво рейси орқали Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Футболчиларимизни нима учун олдинги сафарлардаги каби мухлислар клуби аэропортга кузатиб қўймади деган савол юзага келиши мумкин. 

"Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг илтимосига кўра, дабдабали кузатиш маросимлари ёш футболчиларга ортиқча босимни келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб бу сафар терма жамоамизни дуо қилиб, ортиқча дабдабасиз кузатишга қарор қилдик", - дейди Абдураҳмон Фозилов.


Ўзбекистон МТЖ 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп тепади ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига етиб боради.

Маълумот ўрнида, бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.  

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").



 

Видео оператор: Самандар Шокиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика