Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини бекор қилинди
13 июл 2016 21:00
Новости
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини бекор қилинди
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.
Йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви бугун – 13 июль куни бўлиб ўтиши керак эди. Футболчиларимиз Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши майдонга тушишлари режа қилинганди. Ушбу учрашув, Австрянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтиши ва маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бошланиши келишиб олинган эди.
Аммо қаттиқ ёмғир туфайли ўйин бекор қилинди.
Клуб расмий сайтида ёзишилича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли томонлар ўзаро келишган ҳолда, шу қарорга келган.Нима ҳам қила олардик, об-ҳаво бизга панд берди. Бундай шароитда учрашувни ўтказиш футболчилар саломатлигини хавфда қолдириш демакдир. Айнан шу сабаб ўйинни бекор қилдик, - дейди "Яблонец" мураббийи Зденко Фртала.
Таъкидлаб ўтамиз, “Яблонец” Австрия йиғини доирасида Англиянинг номдор жамоаси “Эвертон”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни ҳам режа қилган.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии