RU

Последние новости

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  1 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

Ўзбекистон - КХДР. Стадионда муҳит ажойиб Новости

Ўзбекистон - КХДР. Стадионда муҳит ажойиб

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувини бошлайди.
Футболчиларимиз дастлабки турда КХДР термасига қарши майдонга тушишади. Жамоамиз ҳозиргина ўйинолди машғулотларини тугатди. Сиднейдаги энг катта стадионда муҳит жуда ажойиб. Об-ҳаво ҳам яхши, албатта, кутилмаганда ёмғир ёғиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Биз жойлашган медиа-трибунада кўпчилик журналистлар йиғилган. Ўзимизникилардан ташқари бу ерда ОФК расмий сайти ходимлари, шунингдек, Сиднейнинг ўзидан турли газета, журнал ҳамда сайтлар ходимлари, қолаверса, Хитой, Корея, БААдан келган журналистлар ҳам бор.

Ўйиндан олдин бу ерда фаолият олиб бораётган кўпчилик ҳамкасблар билан гаплашганимизда ҳамма Ўзбекистоннинг ғалабасига ишонаётганини айтди. Стадионда ишқибозлар сонини кўп деб бўлмайди, лекин стадионнинг ўзи ниҳоятда катта эканлигини ҳам унутмайлик. Маҳаллий телеканал ходимлари ва фотомухбирлар ўзбекистонлик футбол ишқибозлари жойлашган трибунага яқин бориб, уларни суратга туширишди. Сатаждионда ўйин-кулгу давом этмоқда. Бироздан кейин эса ўйин бошланади ва барчамиз биргаликда Ўзбекистон - КХДР баҳсини кузатамиз.

Х.Холиқов
Сидней, Австралия.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика