RU

Последние новости

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  5 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  14 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  120 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

Ўзбекистон кубоги: “Яшнобод” курашни давом эттиради Новости

Ўзбекистон кубоги: “Яшнобод” курашни давом эттиради

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги 1/32 финал босқичи баҳслари поёнига етди.

Мусобақанинг илк саралаш босқичида сафарда Тошкентнинг “Чиғатой” жамоасидан (0:1) устун келган “Яшнобод” футболчилари бу гал ҳам ўзининг ғалабали юришини давом эттирди.

Қуръага кўра, 1/16 финал йўлланмаси учун яшнободликлар Бухоро вилоятининг “Ғиждувон” жамоаси билан куч синашди. Учрашув пойтахтимиздаги “Яккасарой” спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтди. Ўйин олдидан мезбонлар таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар бор эди. Жумладан, маълум сабабларга кўра, ғиждувонликларга қарши баҳсда тажрибали Аббос Омонов, Муҳаммад Лазиз Омоналиев каби футболчилар таркибга киритилмади.

Шунга қарамай, Азизжон Файзиев шогирдлари учрашувни кўтаринки руҳда бошлашди. 3-дақиқада мезбонлар вакили Аббос Саидкаримов тўпни олдинги чизиқда ўйнаётган жамоадоши Бекзод Аҳмедов томон йўналтирди. Бу вазиятда ғиждувонликлар ҳимоячиси Суҳроб Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга уринди. Дарвозадан чамаси 25 метрлар узоқликдан йўлланган тўп эса кутилмаганда ўз дарвозаси тўридан жой олди — 1:0. Голдан руҳланган яшнободликлар ҳужумга зўр беришди. Орадан ўн уч дақиқа ўтар ўтмасдан мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Меҳмонлар ҳимоя чизиғидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Ислом Исмоилов эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди — 2:0.



24-дақиқада меҳмонларнинг қарши ҳужумини Мирзабек Жониқулов гол билан якунлашга муваффақ бўлди.

Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Аксарият вазиятларда меҳмонлар ҳужуми хавфли кўриниш олган бўлса-да, яшнободликларнинг ёш посбони ўз ўрнида бехато ҳаракат қилиб, жамоаси жонига оро кирди. Кўпчилик мухлислар ўйин шу ҳисобда якунланишини тахмин қилаётган бир маҳалда, мезбонлар ярим ҳимоячиси Муҳаммад Комилов ўзини кўрсатди. У меҳмонлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, “Яшнобод”нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 3:1.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО-лигаси “дебютанти” “Яшнобод” футболчилари Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичида ишончли ғалабани қўлга киритиб, курашни давом эттирадиган бўлди.

Яшнободликларнинг мусобақанинг 1/16 финал босқичида рақиби ким бўлишини қуръадан кейин билиб оламиз. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, кейинги босқичда 1/32 финал ғолиблари — “Яшнобод” (Тошкент), “Зарангари” (Бухоро), “Зирабулоқ” (Самарқанд), “Зомин” (Зомин), “Раш-Милк” (Шаҳрихон), “Иттифоқ” (Навоий) футболчилари қаторига Суперлиганинг 10 ҳамда “А” Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ўзбекистон кубоги, 1/32 финал
2019 йил 1 май (чоршанба)
“ЯШНОБОД” (Тошкент) – “ҒИЖДУВОН” (Ғиждувон) — 3:1 (2:1).
Тошкент. “Яккасарой” спорт мажмуаси стадиони. 56 томошабин
Ҳакамлар
: А. Худойберганов, Н. Афиногенов, О. Қосимов, Р. Каримов
Назоратчи: В. Шашков
Комиссар: Н. Абидова
Голлар: Суҳроб Раҳмонов (3, автогол), Ислом Исмоилов (16), Муҳаммад Комилов (90+5) – Мирзабек Жониқулов (24)
“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Расул Раҳмонбердиев, Аббос Саидкаримов, Бекзод Аҳмедов, Рустам Азимов, Жўрабек Эргашев (Руслан Веклич, 68), Амирбек Файзиев, Муҳаммад Комилов, Азизжон Зафаров (Азамат Бойматов, 55)
“ҒИЖДУВОН”: Жавоҳир Салимов, Виктор Григорьев, Шуҳрат Садриддинов, Жавоҳир Исмоилов, Акбар Муродов, Дилшод Ҳушбақов, Мирзабек Жониқулов (Роҳиддин Абдурасулов, 73), Суҳроб Раҳмонов, Аслиддин Мелибоев (Аббос Икромов, 55), Маъруф Тошев (Бобур Жўрақулов, 61), Баҳодир Даминов
Огоҳлантиришлар: Аббос Саидкаримов (44), Амирбек Файзиев (50) – Мирзабек Жониқулов 44, Жавоҳир Салимов (77).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика