RU

Последние новости

00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  3 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  2 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  21 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда? Новости

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда?

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалининг жавоб учрашувлари ўтказилади.
 Мамлакатимизнинг энг кучли тўртта клуби финал йўлланмасини қўлга киритиш учун астойдил курашади. Хўш, бу борада кўпроқ кимнинг имконияти юқори? Бўлажак ўйинлар олдидан таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрларини билишга уриндик.

“Насаф” – “Бунёдкор”

Очиғини айтганда, бугун “Бунёдкор”га сафарда осон бўлмайди. Чунки “Насаф” ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бор кучини сарфлаши аниқ.  Бу жамоаларнинг Тошкентда кечган дастлабки учрашувида “қалдирғочлар” бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана билмаганди. Бу нарса уларга бугунги ўйинда қимматга тушиши мумкин. Учрашув кеч соат 20:00да бошланиши эса футболчиларга енгиллик туғдириши турган гап. Бугунги ўйинда агарда биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очса, ғалабани илиб кетиши мумкин. Лекин “Насаф” биринчи бўлиб тўп киритса, кейин уларни тўхтатиб қолиш мушкул кечади. Бундан ташқари Қаршида мухлисларнинг далдаси ҳам мезбонларга қўл келиши аниқ. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, имкониятлар 60х40.

“Пахтакор” – “Локомотив”

Тошкентда кечадиган бу ўйинда қайсидир жамоани фаворит сифатида кўрсатиш қийин. Сабаби бу клубларнинг ҳар бирида финалга йўл олиш учун имконият бир хил. Тўғри биринчи учрашувда “Локомотив” кичик ҳисобда ғалаба қозонган. Лекин бу уларнинг имкониятини оширгани йўқ. Кубок учрашувларида ҳар қандай натижа юз бериши мумкин. Умид қиламизки бугун қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлади. Имкониятларни 50х50 баҳолайман.

Қолганини ўйиндан сўнг билиб оламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика