RU

Последние новости

20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  3 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум Новости

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичидан жой олган учрашувларнинг вақти аниқ бўлди.

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари иштирокидаги 3та учрашувни 17:00га белгилади. Бунда учрашувлар ифторлик вақтигача якунига етиб улгуради.

Суперлига ўйинлари иш кунида 18:00дан эрта бошланмаслиги белгилаб қўйилганди. Про-Лига клублари эса ўзаро келишиб, учрашувлар вақтини тайин қилиб келаётганди. "Спорт" телеканали бу сафар Про-лиганинг "Ифтихор" ҳамда "Динамо" жамоалари иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишни лозим деб топди ва кубок доирасидаги бу икки жамоа ўйинларини 17:00га қўйишни сўради.

Шу орқали футбол мухлислари Ёшлар Иттифоқи асосида тузилган "Ифтихор" клуби ҳақида маълумотга эга бўлиб олади. Айни вақтда мазкур жамоа томонидан қурилаётган стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмаган. Етган тақдирда ҳам, уни ИИВ ҳамда ПФЛ комиссиялари алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиши керак бўлади. Шунингдек, янги стадиондан трансляция уюштириш имкониятини МТРК вакиллари текширувдан ўтказиши лозим. Бу ишларни 29 май санасигача якунлаш учун ҳозир анча кеч. Шундан келиб чиқиб, "Ифтихор" — "Пахтакор" ўйини Олтиариқдаги Суперлига талабига жавоб бермайдиган стадионда эмас, балки Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Самарқанднинг "Динамо" клуби "Қизилқум"га қарши кураш олиб боради. Самарқанд шаҳри аҳолиси катта футболни соғиниб қолгани сир эмас. Айни вақтда "Динамо"нинг Про-Лигадаги иштирокини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, "Спорт" телеканали Самарқанддаги футбол учрашувини ҳам жонли намойиш этиш истагини билдирди. Бу ўйин ҳам ифторлик вақтига қадар якунига етиб улгуради.

Нукусдаги учрашув стадион ёритиш тизимидаги муаммолар туфайли 17:00да старт олади. ПФЛ Суперлига клубларининг олдига бу борада талаб қўйган, Про-лига клублари амал қилиши керак бўлган талаблар эса яқин кунлар ичида эълон қилинади. Бунда Про-лига клублари босқичма-босқич ривожланиб бориши кўзда тутилади.

Ўзбекистон кубогининг қолган учрашувлари худди Суперлигадаги ҳолат каби старт олади. Яъни, улардаги танаффус ифторлик вақтига тўғри келади. Шундай қилиб, "Спорт" телеканали 1/8 финал босқичининг жами 4та учрашувини жонли кўрсатади.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал

29 май (сешанба)

17:00  “Ифтихор” — “Пахтакор” (live)
17:00  “Орол” — “Андижон”
19:02  “Бунёдкор” — “Сўғдиёна” (live)
19:22 “Машъал” — “Сурхон”

30 май (чоршанба)

17:00  “Динамо” — “Қизилқум” (live)
18:57  “Қўқон-1912” — “Нефтчи”
19:03  АГМК — “Насаф” (live)
19:03  “Локомотив” — “Шердор”

1/8 финал босқичи ғолиблари фақатгина битта ўйин орқали аниқланади. Яъни, учрашув асосий ва қўшимча дақиқалари дуранг билан якунига етса, пенальтилар сериясига навбат берилади.

Мазкур ҳолат жонли эфир режаларига тегишли тартибда ўзгартириш киритиши мумкин. Агар биринчи ўйинлар қўшимча дақиқаларга қадар чўзилса, у ҳолда “Спорт” телеканали вазиятдан келиб чиқиб иш кўради.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика