RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"га етиб оладими? Новости

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"га етиб оладими?

30 октябрь куни футбол бўйича мамлакат кубогининг финал учрашувига гувоҳ бўламиз.

Сайтимиз ўқувчилари талабига биноан мусобақа тарихидаги барча ғолиблар рўйхатини келтирамиз:

1. "Пахтакор" — 13 карра (1993, 1997, 2001-2007, 2009, 2011, 2019, 2020)

2. "Бунёдкор" — 4 карра (2008, 2010, 2012, 2013)

3. "Навбаҳор" — 3 карра (1992, 1995, 1998)

4. "Нефтчи" — (1994, 1996)

5. "Насаф" (2015, 2021)

6. "Дўстлик" (2000)

7. АГМК (2018)

Демак, 24 йилдан кейин финал йўлланмасини қўлга киритган наманганликлар эртага кубокни 4-марта "ўзлаштиришга" ҳаракат қилишади. Ўзининг 8-финалига чиқаётган "Насаф" эса бу борада "Навбаҳор"га етиб олиши мумкин. Аммо бу жуда қийин бўлади. Чунки "аждарлар" 2 йилдан бери Наманган "лочинлар"ини енга олишмаяпти.

2021 йил

Суперлига, 3-тур. "Навбаҳор" 0:0 "Насаф"

Суперлига, 16-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

2022 йил

Суперлига, 1-тур. "Навбаҳор" 0:0 "Насаф"

Суперлига, 14-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

"Насаф"нинг "Навбаҳор" устида қозонилган охирги ғалабаси 2020 йилги кубокнинг чорак финалига тўғри келади. 

"НАВБАҲОР" – "НАСАФ" 1:2 

Голлар: Станоевич 16, Маҳмудҳожиев 90+5, Норчаев 107.
12 декабрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Серазитдинов, Руслан Самандаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7. Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев (70.Аббосжон Ғуломов 89), 18.Сардар Теляков (5.Ғиёсжон Комилов 89), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20. Давронбек Ҳошимов (25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 82), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Захира: 23.Дилшод Ҳамраев, 8.Жовлон Иброҳимов, 11.Исломжон Исоқжонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 30.Абжужамол Исроилов, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдухолиқов (19.Ҳусайн Норчаев 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев ( 50.Шохмалик Комилов 90+2), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 117), 88.Марко Станоевич (7.Дилшод Раҳматуллаев 80), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳуржон Маҳаммаджонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Эшмуродов 59, Алиқулов 65, Неъматов 93, Маҳмудхожиев 116.

Юқоридаги лавҳани, албатта, томоша қилинг. Мазкур жамоаларнинг 2020 йилги тўқнашуви туман остида 120 дақиқа давом этган эди.

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика