RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Новости

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" жамоаси Қорақалпоғистонга сафар уюштирди ва "Арал-Самали" меҳмони бўлди.

Ушбу учрашувдан олинган тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. >>>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

ФОТО: Миржалол Норматов

Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада бўлганини шу икки расм орқали тасвирлаб бера олдик, деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам, кеча стадионнинг тўрт томони мухлислар билан ўраб олинганди. 

"Локо"нинг захираси. Микаэль Секейра микс-таркиб билан ўйинни бошлашни афзал кўрди.

Гарчи учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлишига қарамасдан, "Локо"нинг ёш футболчиси Жалолиддин Жумабоев тезда ҳисобни тенглаштирди. У бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллаб, "темирйўлчилар"нинг голлар шоусини бошлаб берди.

Орадан кўп ўтмай, Азизбек Амонов ажойиб голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қорақалпоғистонлик мухлислар тартибли мухлислик қилишди. Тўп "Локо" футболчиларига тушганида босим ўтказишмади, бош ҳакам томонига "тошлар" отилмади. Улар шунчаки ўйиндан завқ олишди.

Учрашувда "Локо"нинг ёш футболчилари ажойиб ўйнашди. Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, Иброҳим Ғанихонов ва Игорь Чикризов каби футболчилар маҳорати рақиблариникидан кўпроқ ва яхшироқ эканлигини майдонда кўрсата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ устунлик пойтахтликлар томонида бўлди. Ҳисоб йириклашганидан кейин мухлислар "Локо" бош мураббийидан Шерзод Файзиев, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Диёржон Туропов, Ислом Қобилов ва Марат Бикмаев каби футболчиларни майдонга туширишни сўради. Секейра эса уларнинг илтимосини ерда қолдирмади. Фақатгина Марат Бикмаев бунга қадар тиззасидан бир неча бора жароҳат олгани ва майдон сунъий бўлгани учун захирада қолдирилди.

Учрашув якунланганидан кейин ҳеч ким бир-биридан ҳафа бўлмади. Қорақалпоғистонлик мухлислар футболдан завқ олишди. Ажойиб футбол учрашуви "Локомотив" фойдасига 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика