RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади? Новости

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?

ПФЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, мусобақа гуруҳ босқичига 26 февраль куни қуръа ташланади.

Ўтган йилларда бўлгани каби гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади ва улар 8 та гуруҳга ажратиб олинади. Ҳар бир гуруҳдан 2 тадан энг яхши жамоа 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. 

Суперлига ва Про лиганинг жами 22 та клубидан ташқари ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган "Цементчи" ва "Зомин" жамоалари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лиганинг кубок гуруҳ босқичида иштирок этувчи қолган саккиз клуби эса саралаш босқичи орқали аниқланади. Қайд этиш керак, "Цементчи" ўтган мавсум биринчиликнинг шарқий минтақасини пешқадам сифатида якунлаган, "Зомин" эса ўз минтақасида учинчи бўлган. Ундан тепароқда бўлган "Насаф Фарм" Кубокда иштирок этмайди. "Жайхун" Про лига аъзоси сифатида мусобақага қўшилади.

Саралашнинг эҳтимолий саккиз ғолиби қуръа олдидан барча гуруҳларга сочиб юборилади ва улар гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлмайди. Яъни, уларнинг ҳар бирида тажриба тўплаш учун каттароқ жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этиш имконияти бўлади. Шунингдек, Биринчи лиганинг мазкур саккиз клуби икки сафар учрашувида иштирок этади ва фақатгина 1 та рақибни — гуруҳнинг биринчи жамоасини ўз майдонида қабул қилади. 

Гуруҳ босқичида икки жамоанинг ўзаро келишиб, учрашувни рақиб майдонига кўчиришига йўл қўйилмайди. Стадиони тайёр бўлмаган жамоага регламент бандидан келиб чиқиб, техник мағлубият ёзилади. Лига бу билан бирор каттароқ клубнинг Биринчи лига жамоаси майдонига сафар этишини таъминлашни мақсад қилган. Шундан келиб чиқиб, ҳар гуруҳнинг биринчи рақамли жамоаси сунъий ёки шароити жиҳатидан у қадар яхши бўлмаган майдонга сафар уюштиришига тўғри келади. Мазкур қадам кичик футбол ўйингоҳларига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун муҳимдир. 

Қолган 24 та клуб ҳеч қандай саватларга ажратилмайди. Ўтган йилларда бўлгани каби қуръа ким учундир омадли ва яна кимгадир мураккаб келиши мумкин. Бир йил аввал "H" гуруҳи "Навбаҳор", "Андижон", "Динамо" ва "Насаф" клубларини ўзида жамлаган бўлиб, кейинчалик уларнинг 2 таси финалга қадар етиб борганди. Телетрансляциялар ва жамоатчилик эътиборидан келиб чиқиб, айнан шу гуруҳдаги беллашувлар Кубок мусобақасини очиб бергани сир эмас. 

Қуръа маросими 26 февраль куни 19:00 да старт олади ва у "Футбол ТВ" ҳамда Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика