RU

Последние новости

11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0

Ўзбекистон кубоги финаллари рақамларда Новости

Ўзбекистон кубоги финаллари рақамларда

12 ноябрь куни Қарши шаҳрида 2023 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бўлажак баҳсдан олдин ўқувчиларимиз эътиборига қизиқарли статистикани ҳавола қилмоқчимиз:


Ўзбекистон кубоги финалларида...

Энг кўп майдонга тушган футболчилар:
Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров ва Анваржон Солиев - 11тадан

Энг кўп гол урган футболчилар:
Анваржон Солиев ва Драган Черан - 5тадан

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар:

Анвар Ғофуров, Илҳом Суюнов ва Азизбек Ҳайдаров - 3тадан

Қизил карточка олган футболчилар:

Илҳом Суюнов, Азизбек Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Рустам Дўрмонов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Уче Ихеруоме, Бахтиёр Ашурматов, Акром Комилов, Улуғбек Рўзимов, Ислом Тўхтахўжаев, Фарҳод Магаметов, Хайрулла Каримов, Ойбек Бозоров.

Дублга эришган футболчилар:
Жаъфар Ирисметов, Леонид Кошелев, Андрей Акопянц, Анваржон Солиев, Гочгули Гочгулиев, Иракли Климиашвили, Олександр Пишчур, Йован Жокич, Драган Черан.

Хет-трик қайд этган футболчи:

Драган Черан.

Энг кўп майдонга тушган дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров - 11та, Элдорбек Суюнов 6та.

Энг кўп гол ўтказган дарвозабонлар:
Георгий Забиров - 13та (4та ўйинда), Игнатий Нестеров 10та (11та ўйинда).

Автогол қайд этган футболчилар:
Сергей Лебедев - 2та, Шерзод Аъзамов - 1та.

Энг кўп томошабин келган финаллар:
"Дўстлик" - "Динамо" 30 минг томошабин (2000 йил), "Локомотив" - "Бунёдкор" 30 минг томошабин (2017 йил).

Энг кам томошабин келган финал:
"Нефтчи" - "Пахтакор" 2 минг томошабин (1996 йил).

Энг кўп финал ўтказилган стадионлар:

"Пахтакор" - 18 марта, "Динамо" - 3 марта.

Энг кўп гол урилган финал:
"Пахтакор" - "Нефтчи" 6:3 (2002 йил)

Пенальтилар серияси бўлган финаллар:
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 0:0, пен 7:6 (2007 йил), "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0, пен 5:4 (1996 йил), "Навбаҳор" - "Темирйўлчи" 0:0, пен 6:5 (1992 йил).

Энг кўп ишлаган ҳакам:
Равшан Эрматов - 5 марта.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика