RU

Последние новости

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  81 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  84 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  25

Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар бугундан сотувга чиқади. Нархлар 30 мингдан бошланади Новости

Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар бугундан сотувга чиқади. Нархлар 30 мингдан бошланади

12 ноябрь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида 2023 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

2024/25 йилги мавсум халқаро майдонда мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тақдим этувчи финал ўйинида “Насаф” ҳамда ОКМК жамоалари саф тортади.

Финал учун чипталар 8 ноябрь — чоршанба кунидан бошлаб электрон сотувга чиқарилади. Бу борада Лига iTicket билан ҳамкорлик қилади. 10 ноябрь — жума кунидан эътиборан “Марказий” стадион кассаларида сотув бошланади.

Чипталар 4 тоифага ажратилган бўлиб, CИП сектор учун чипта нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Мос равишда 1-2 сектор чипталари 50 минг сўмдан, 6-7-8 сектор чипталари 40 минг сўмдан, қолган барча секторлар учун чипта 30 минг сўмдан сотувга чиқади.

Чипта савдоси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида футбол мухлисларидан чиптада кўрсатилган махсус белгиларни суратга тушириб, ижтимоий тармоқларда намойиш этмаслик ёки нусха кўчириш учун бошқа шахсларга бермаслик сўралади. Сабаби махсус белги билан стадионга фақатгина бир марта кириш мумкин бўлиб, қолган худди шундай белгили чипта эгалари стадион ҳудудига кира олмайди.

ОКМК клубига мухлислик қилувчиларга 4-сектордан чипта харид қилиш тавсия этилади. “Марказий” стадионга кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонемент ёки шу каби аккредитациялар билан стадионга кириш мумкин эмас. Боиси беллашув мезбони бирор футбол клуби эмас, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳисобланади.

Чипта харид қилиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар бевосита iTicket билан боғланишлари мумкин.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика