RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми? Новости

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми?

Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 октябрга белгиланган. Бухорода ўтадиган баҳсда "Насаф" "Навбаҳор" билан тўқнашади.

Бу мусобақа тарихидаги 30-финал ҳисобланади. Ортда қолган 28 ўйинда мухлислар жами 77 гол кўришган. Уларнинг 36 таси "Пахтакор" вакиллари томонидан урилган бўлса, бошқа жамоаларнинг статистикаси қуйидагича: "Бунёдкор" — 10, "Нефтчи" — 8, "Насаф" — 7, "Дўстлик" — 4, АГМК, "Локомотив" ва "Навбаҳор"да 3 тадан, "Трактор" — 2, "Динамо" — 1. 

"Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912"), МҲСК, "Янгиер", "Машъал" ва "Шўртан" футболчилари эса ўзлари иштирок этган финал баҳсларида майдонни голсиз тарк этишган.

Хет-трик

Кубок финаллари тарихидаги ягона хет-трик "Пахтакор" етакчиси Драган Чераннинг номига ёзилган. У 2019 йил АГМК дарвозасига 3 та гол урган эди.

Дубллар

Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсларида 11 нафар футболчи дублга эришган: Андрей Акопянц (1997), Жафар Ирисметов (2000), Леонид Кошелов (2001), Гочкули Гочкулиев (2002), Анвар Солиев (2008), Иракли Климиашвили (2011), Олександр Пишур (2013), Йован Жокич (2018), Драган Черан (2020).

Автогол

Финаллар тарихидаги атиги 3 та автогол бор. 2002 йил "Пахтакор" билан ўйинда "Нефтчи" футболчиси Сергей Лебедев ўз дарвозасига 2 та гол ургани ҳолда тарихга кирган эди. Шунингдек, Шерзод Аъзамов ҳам бир гал шу хатога йўл қўйган (2015, "Насаф" таркибида).

ФАКТ: Шерзод Аъзамов кубок финалида ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган тарихдаги ягона футболчи.

Финалда гол урган барча футболчилар

5 - Драган Черан, Анвар Солиев

4 - Леонид Кошелев

3 - Автогол (Сергей Лебедов - 2, Шерзод Аъзамов) 

2- Миржалол Қосимов, Нўмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов,  Акопянц Андрей, Гочгулиев Гочгули, Жафар Ирисметов, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Иракли Климиашвили, Олександр Пишур, Йован Жокич.

1- Рифат Галеев, Равшан Бозоров, Алексей Винников, Князев Вячеслав, Фарид Ҳабибулин, Ойбек Усмонхўжаев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Бердиев, Сергей Ни, Мухтор Қурбонов, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев, Дилшод Мавлонов, Владимир Шишелов, Тимур Айзатулов, Байрамов Ренат, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Стевица Ристич, Александр Клецков, Жаҳонгир Жиямуродов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко, Илҳом Юнусов, Шерзод Аъзамов, Артур Геворкян, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Исма Гонсалвеш, Зоҳир Пиримов, Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Ғолиб Ғайбуллаев.

Факт: Бўлажак баҳсда майдонга тушадиганлардан фақатгина Йован Жокич, Станислав Андреев, Ғолиб Ғайбуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимовнинг финалларда гол уриш бўйича тажрибаси бор.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика