RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми? Новости

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми?

Бугун 2021 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. "Пахтакор" ва "Насаф" клублари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс соат 16:00да бошланади.

Пахтакор

Одилжон Хамробеков - 28'

Кубок Узбекистана. Тур 3

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Завершен

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Голиб Гайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шахзод Азмиддинов
28'  Одилжон Хамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Хамробеков
46'  Шахзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Рахматов)
61'  Шахзод Акрамов
75'  Голиб Гайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

Бу мусобақа тарихидаги 29-финал ҳисобланади. Ортда қолган 28 ўйинда мухлислар жами 74 та гол кўришган. Уларнинг 35 таси "Пахтакор" вакиллари томонидан урилган. Бошқа жамоаларнинг статистикаси қуйидагича: "Бунёдкор" — 10, "Нефтчи" — 8, "Насаф" — 5, "Дўстлик" — 4, АГМК, "Локомотив" ва "Навбаҳор"да 3 тадан, "Трактор" — 2, "Динамо" — 1. 

"Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912"), МҲСК, "Янгиер", "Машъал" ва "Шўртан" футболчилари эса ўзлари иштирок этган финал баҳсларида майдонни голсиз тарк этишган.

Хет-трик

Кубок финаллари тарихидаги ягона хет-трик "Пахтакор" етакчиси Драган Чераннинг номига ёзилган. У 2019 йил АГМК дарвозасига 3 та гол урган эди.

Дубллар:

Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсларида 11 нафар футболчи дублга эришган: Андрей Акопянц (1997), Жафар Ирисметов (2000), Леонид Кошелов (2001), Гочкули Гочкулиев (2002), Анвар Солиев (2008), Иракли Климиашвили (2011), Олександр Пишур (2013), Йован Жокич (2018), Драган Черан (2020).

Автогол

Финаллар тарихидаги атиги 3 та автогол бор. 2002 йил "Пахтакор" билан ўйинда "Нефтчи" футболчиси Сергей Лебедов ўз дарвозасига 2 та гол ургани ҳолда тарихга кирган эди. Шунингдек, Шерзод Аъзамов ҳам бир гал шу хатога йўл қўйган (2015, "Насаф" таркибида).

ФАКТ: Шерзод Аъзамов кубок финалида ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган тарихдаги ягона футболчи.

Финалда гол урган барча футболчилар

5 - Драган Черан, Анвар Солиев

4 - Леонид Кошелев

3 - Автогол (Сергей Лебедов - 2, Шерзод Аъзамов) 

2- Миржалол Қосимов, Нўмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов,  Акопянц Андрей, Гочгулиев Гочгули, Жафар Ирисметов, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Иракли Климиашвили, Олександр Пишур, Йован Жокич.

1- Рифат Галеев, Равшан Бозоров, Алексей Винников, Князев Вячеслав, Фарид Ҳабибулин, Ойбек Усмонхўжаев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Бердиев, Сергей Ни, Мухтор Қурбонов, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев, Дилшод Мавлонов, Владимир Шишелов, Тимур Айзатулов, Байрамов Ренат, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Стевица Ристич, Александр Клецков, Жаҳонгир Жиямуродов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко, Илҳом Юнусов, Шерзод Аъзамов, Артур Геворкян, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Исма Гонсалвеш, Зоҳир Пиримов, Жалолиддин Машарипов.

ФАКТ: Бугун майдонга тушиши мумкин футболчилардан ҳеч бири муқаддам кубок финалларида гол урмаган.

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика