RU

Последние новости

12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  0 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  5 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3

Ўзбекистон кубоги. Финал. Тарих такрорланишига "Пахтакор" йўл қўйиб берадими? Новости

Ўзбекистон кубоги. Финал. Тарих такрорланишига "Пахтакор" йўл қўйиб берадими?

Ўзбекистон кубоги финалида кетма-кет уч йил бир хил тўқнашув гувоҳига айланишимиз тақдир хазилими ёки тасодиф?

Одатда ҳаётимизда тасодифлар бир ёки икки маротаба рўй беради. Ундан ортиғи эса кишини ўйлантириб қўйиш баробарида турли ҳаёлларга боришига мажбур қилади. Ўзбек футболи ихлосмандаларининг учинчи йилдирки битта қарама-қаршиликни финалда кўришларини тасодифга йўймаган маъқулроқ деб билдим. Бўлмаса, 2007, 2008, 2009 йилларда финалда "Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг уч йил тўқнаш келишлари ҳам кутилмаганда содир бўлганми? Бунга эса жавоб битта ўша вақтда улар Ўзбекистоннинг энг кучли икки жамоаси бўлган ва ҳақли равишда финалда йўллари кесишган. АГМК ҳамда "Пахтакор" ҳақида ҳам худди шу фикрни ҳам билдиришимиз мумкин. АГМКнинг кучайиши шунчаки "Бунёдкор", "Локомотив"нинг пасайиш даврига тўғри келиб қолди, "Пахтакор"га эса ортиқча тўхталмаймиз. Бу жамоа ҳар қандай даврда ҳам ўзига яраша кучини ва номдорлигини йўқотмаган. Шу ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиб финал олдидан мулоҳазаларимни бўлиш истаги туғилди. 

Рақамлар нима дейди?

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги қаторасига учинчи финал мазкур мусобақа тарихидаги иккинчи кўрсаткичга айланмоқда. Қизиқ тарафи, АГМК ва "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги тарихида фақатгина финалларда тўқнашмоқда. Мусобақанинг бошқа босқичида ҳозиргача АГМК ва "Пахтакор" қарама-қаршилиги гувоҳига айланмаганмиз.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон кубоги доирасида икки марта тўқнаш келган ушбу жамоалар ўйинида бир АГМК ҳал қилувчи баҳсда ғолиб (3:1) чиққан бўлса, бир бор "Пахтакор" финалда (3:0) ғалабани тантана қилган. АГМК ва "Пахтакор" ўзаро барча мусобақаларда 29 маротаба дуч келган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида: 21 ғалаба. АГМК эса 5 маротаба ғалаба қозонган ва 3 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 21-58. АГМК учун бу учинчи финал саналади, жамоанинг финалдаги тўпурари ҳозирда ҳам шу клубда тўп тепаётган Йован Жокичдир. 2018 йилги кубок финалида у рақиб дарвозасига икки бор йўл топган, яна бир голга Зоҳир Пиримов муаллифлик қилган. Йован Жокич учун АГМК либосидаги иккинчи финал ҳисобланади. "Пахтакор" ҳозирга қадар 15 марта Ўзбекистон кубоги финалларида ўйнаган, эртанги учрашув улар учун 16-финалдир. "Шерлар" ўзи иштирок этган финалларнинг 12тасида ғалабани ўзиники қилган бўлса, уч бор мағлубиятга учраган. Жамоа ҳозирга қадар 15та финалда рақиблар дарвозасини 32-бор ишғол қилган ва ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиққан. "Пахтакор"нинг финаллардаги тўпурари Леонид Кошелев бўлиб у ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйган. 


"Пахтакор" яққол фаворит. Лекин...

Намангандаги финалда АГМКдан мўжиза кутаётганларга шундай дейишим мумкинки, олмалиқликларнинг "шерлар"дан устун келишини мўжиза ҳисобламайман. 2018 йил Фарғонадаги финалда АГМКнинг "Пахтакор" устидан ғалабаси чинакам кутилмаган натижа сифатида тилга олинганди. Боиси, жамоа ўз тарихида илк бор кубок финалида иштирок этар, Бахтиёр Ашурматов учун ҳам бу янги синов эди. "Пахтакор" таркиб жиҳатдан ўшанда АГМКдан ҳақиқатдан ҳам устун ҳисобланарди. Ўтган йилги финалда эса Чераннинг ўзи масалани ҳал қилди. Лекин, бу йил олмалиқликлар таркиб жиҳатдан, ўйин жиҳатдан қайсидир маънода ўсишга эриша олди, Миржалол Қосимов қўл остида жамоа шаклланиб улгурди. Таркибда эса легионерлар қатори яхши савиядаги маҳаллий футболчилар жамланди. Ушбу жиҳатдан улар "Пахтакор"га тенглаша олишади. Демак, бу йилги финал аввалгиларидан нисбатан фарқ қилиш эҳтимоли бор. Чемпионатдаги ва кубокдаги натижалар финалда аҳамиятини йўқотади, чунки бу ўз номи билан финал. Аммо, тарих иккинчи маротаба такрорланишига Шота Арвеладзе шогирдлари бунга осонликча йўл қўйиб берармикин? Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади. Грузиялик мутахассиснинг яна бир бор АГМКга мағлуб бўлиш нияти йўқ, бир маротаба бундан куйгани ёдида. Боз устига у жамоани принципиал ва ҳал қилувчи ўйинларга қандай тайёрлашни билади. Унинг олдига олтин дублни расмийлаштириш вазифаси қўйилган. "Пахтакор"га Фаррух Сайфиев(дисквалификация), Шерзод Аъзамов (кичик жароҳат) ёрдам бермайди. Катта эҳтимол билан Акром Комилов Сайфиевнинг ўрнида ҳаракат қилади. АГМКда Санжар Турсунов, Бобур Йўлдошев, Миржамол Қосимов йўқотиш ҳисобланади. Буларнинг ўрни билиниши табиий. Санжар Турсунов ва Бобур Йўлдошевда катта тажриба борлигини инобатга олсак бу АГМК учун жиддий йўқотиш бўлади. Умумий қилиб айтганда "Пахтакор" яққол фаворит, лекин АГМКда ҳам имконият йўқ эмас. "Кончилар" ярим финал учрашувида натижани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишди ва буни уддалашди. Лекин, уларнинг финалдаги рақиби яримта имкониятдан ҳам гол уриб кетиши мумкин. Таркибида шундай футболчилар бор. Балки, Қосимов Арвеладзега кутилмаган бирор совға тақдим қилар нима дедингиз? Бахтиёр Ашурматов ўз вақтида буни аъло даражада бажара олган.

Эксперт фикри. 

Камолиддин Мурзоев (Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари): - Ўйлайманки қизиқарли ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Имконият даражасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам бироз бўлсада "Пахтакор"да устунлик бор. Лекин, битта ўйиндан иборат финалга ҳар қандай жамоа пухта тайёргарлик билан чиқади. АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовда финалларда иштирок этиш бўйича тажриба ва амалиёт катта. У шогирдларини муносиб тайёрлай олишига ишонаман. "Насаф" билан учрашувда ҳам охиригача кураш олиб боришди. Барибир "Пахтакор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаси, Шота Арвеладзе олдига ҳар доим юқори мақсадларни қўяди. Олтин дублни расмийлаштиришга уриниб кўриши табиий. Аслида мутахассис шундай яъни ютуқларга ўч бўлиши керак. Финал бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" стадони ажойиб ҳолатда. Сифатли футбол намойиш этиш мумкин. Шунингдек мухлисларнинг ташрифи ҳам финални безаб беради ва томошабоп шиддатли баҳс кечади. 

Ушбу финал 2020 йилги мавсумнинг сўнгги учашувидир. Мавсумни юқори нотада ва чиройли якунлаш эса эртанги финал иштирокчиларимизга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кўп ҳолларда бирор китоблар ва асарларнинг боринки ана киноларнинг бошидан ҳам якуни ўқувчига, томошабинга қизиқ туюлади. Умид қиламизки, икки жамоа ўзбек футболининг яна бир саҳифасига ажойиб якун ясаб беришади.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика