RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Алишер Шоғуломов ўткир бурчакдан кучли зарба берди, Зуҳуров тўпни ушлаб олди. Орадан беш дақиқа ўтгач Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

Баҳснинг 36-дақиқада Аҳмадалиев Шоғуломовни йиқитгани учун бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Музаффар Музаффаров аниқ бажарди - 0:1.

Ҳакам томонидан қўшилган дақиқада Комиловнинг ҳаводан узатган тўпини Вадим Чемиртан боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов гол уриб "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди - 2:1. Орадан кўп ўтмай Отабек Шукуров жарима майдони ташқарисидан чиройли гол уришга эришди - 3:1.

78-дақиқада захирадан майдонга тушган Шерзод Ҳакимов қўлини шикастлаб олди ва майдонни тарк этди. Бошқа ўзгариш қолмагани учун фарғоналиклар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатиб қўйишади.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Бунёдкор" ярим финалга йўл олди.


Ўзбекистон кубоги-2017
1/4 финал. Жавоб учрашуви
"БУНЁДКОР" - "НЕФТЧИ" 3:1
Ҳакамлар:
В.Коваленко (Тошкент), А.Снетков (Янгийўл), М.Саидқосимов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд)

Голлар: Музаффар Музаффаров 37 пенальти, - 0:1. Вадим Чемиртан 45+1, - 1:1. Достонбек Ҳамдамов 58, - 2:1. Отабек Шукуров 69, - 3:1.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров (С), 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (15.Фарруҳ Икромов, ), 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, )
ЗАХИРА: 32.Суҳробжон Султонов, 14.Воҳид Шодиев, 18.Сардор Собирхўжаев, 22.Шохруҳ Гадоев, 30.Хуршид Ғиёсов

"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 3.Достонбек Турсунов, 4.Камронбей Кападзе, 17.Музаффар Музаффаров, 20.Дилёрбек Ирматов, 21.Мухсинжой Убайдуллаев (29.Тимур Ҳакимов, 56), 23.Абдураҳмон Абдулхақов, 24.Абдужамол Исроилов, 70.Мансур Саидов (10.Мўйдинжон Мамазулунов, 72), 71.Алишер Шоғуломов, 99.Отабек Ҳайдаров (9.Шерзод Ҳакимов, 59)
ЗАХИРА: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 32.Мурод Тўйчибоев, 56.Ризо Айвазов, 95.Авазбек Ўлмасалиев

Биринчи ўйин: 2:1

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика