RU

Последние новости

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Ўзбекистон кубоги. АГМК ўз тарихида илк бор финалга чиқди! Новости

Ўзбекистон кубоги. АГМК ўз тарихида илк бор финалга чиқди!

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 17-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Роман Абдулов қайтарди. 22-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг кучли зарбасини Султонов ажойиб тарзда қайтарди. 32-дақиқада Йован Жокичнинг кучли зарбасини Султонов қайтарди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

57-дақиқада захирадан майдонга тушган Музаффар Музаффаров биринчи зарбаси билан узоқ масофадан гол урди - 0:1.

63-дақиқада Йован Жокичнинг тўп узатишидан кейин Зафар Полвонов боши билан гол урди - 0:2. 

72-дақиқада Жавлон Иброҳимовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

80-дақиқада Муроджон Тошматов жарима майдони чизиғи устидан чап оёғи билан чиройли тўп киритди - 1:2. 

Учрашув тугади, АГМК ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди!



Ўзбекистон кубоги. Ярим финал

28 сентябрь. 18:30

"Бунёдкор" - АГМК 1:2  

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов, Султонмурод Абдурахмонов.

Голлар: Музаффар Музаффаров 57, - 0:1. Зафар Полвонов 63, - 0:2. Муроджон Тошматов 80, - 1:2.

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов (10. Абдулла Абдуллаев, 90+3), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац (14. Миржаҳон Мираҳмадов, )
Захира: 25. Муроджон Зухуров, 3. Ислом Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов,  77. Азизбек Ҳайдаров

АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов (72. Алишер Саматов, 90+5), 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев (с), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 10. Шоҳназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев, 22. Абдумалик Абдуллаев,

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 27, Азамат Исроилов 90+4.

Назоратчи: Дмитрий Роман.  
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика