RU

Последние новости

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  38 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат Новости

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида БААни қабул қилади, баҳс "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади. Шу ўринда бугунги ўйинлар рўйхати билан таништириб ўтамиз.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

4-тур ўйинлари

15.10.2024

"А" гуруҳи

19:00. Ўзбекистон - БАА

19:00. Қирғиз Республикаси - КХДР

21:00. Эрон - Қатар

"Б" гуруҳи

16:00. Корея Республикаси - Ироқ

21:00. Фаластин - Кувайт

21:00. Иордания - Ўмон

"С" гуруҳи

15:35. Япония - Австралия

17:00. Хитой - Индонезия

23:00. Саудия Арабистони - Баҳрайн

ОФК эълон қилган бу жадвалда ҳар бир тўқнашув ўша ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан кўрсатилган.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-туридан олдин гуруҳлардаги ҳолат

"А" гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон пешқадам бўлиб туришибди ва иккита тўғридан-тўғри йўлланма учун айнан шу жамоалар асосий давогар. Осиё Кубоги ғолиби Қатар эса бу босқичда омадсиз старт олди. Қўшни Қирғиз Республикаси ҳали очко олмагани ачинарли.


"Б" гуруҳида ҳам бизникидаги каби иккита пешқадам бор: Корея Республикаси ва Ироқ. Қизиғи, бугун айнан шу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва ким якка пешқадамга айланишини аниқлаб олишади ёки биргаликда жадвални бошқаришда давом этишади. Иордания эса ҳали яна қўша олади, назаримда.


"С" гуруҳида Япониянинг статистикаси даҳшатли. Японлар 3 ўйинда ҳали бирорта гол ўтказиб юборишмади ва 14та гол уришди. Табиийки, учта ғалаба. Кунчиқар юрт футболчилари йўлидан чиққан рақибни ямламай ютмоқда. Саудия Арабистони эса Манчини қўл остида пастга шўнғишда давом этмоқда: 3 ўйинда 4 очко. Бу гуруҳда қатор футболчиларни маҳаллийлаштираётган ва кореялик машҳур мутахассис Шин Таэ Йонг бошқараётган Индонезия кўпчиликка сюрприз бўлиши тайин. Хитой эса ҳали умуман очко олмади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика