RU

Последние новости

15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  0 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  8 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинлардан олдин машғулотларга зўр берган ГАЛЕРЕЯ Новости

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинлардан олдин машғулотларга зўр берган ГАЛЕРЕЯ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

4 июль санасида старт олган йиғин 18 июлга қадар давом этади. "Championat.asia" ижодкорлари футзалчиларимизнинг кечаги машғулотига ташриф буюришди. "Бунёдкор" академиясига қарашли залда ўтказилган кечки машғулот 17:00да бошланди. Унда йиғинга чақирилган 20 нафар ўйинчидан 19 нафари иштирок этди. Фақатгина Даврон Чориев маълум сабабга кўра машғулотни ўтказиб юборди. У терма жамоа ихтиёрига шанба куни келиб қўшилади. Бундан ташқари, дарвозабон Равшан Элибоев ҳамда ҳужумчи Акбар Усмонов кичик жароҳатлари борлиги сабаб индивидуал тарзда шуғулланишди ва умумий гуруҳга қўшилишмади. Қолган 17 нафар футзалчи машғулотда тўлиқ қатнашди.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига таклиф этилган ўйинчилар: Рустам Умаров, Аббос Элмурадов, Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Самариддин Беркинов, Машраб Адилов, Анасхон Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Хайрулла Солиҳов, Далер Эшонқулов, Бекали Абдураҳмонов, Қосижон Сафаров, Давлат Ибрагимов, Акбар Усмонов, Музаффар Аҳаджонов, Асилбек Исроилов.


Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 14, 15 ва 17 июль кунлари Тожикистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Барча ўйинлар Жиззах ФФМнинг спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кейинроқ терма жамоанинг кечаги машғулотидан лавҳа, шунингдек бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ва Дилшод Раҳматовлар билан суҳбатларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика