RU

Последние новости

10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   1 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  6 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3

"Осиё чемпионатига жуда суст тайёргарлик кўрдик" — Жаҳонгир Файзуллаев "ёрилди" Новости

"Осиё чемпионатига жуда суст тайёргарлик кўрдик" — Жаҳонгир Файзуллаев "ёрилди"

Сайтимиз ходими Жаҳонгир Файзуллаев Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ярим финалда Япония тўсиғидан ўта олмаганига (1:2) нима сабаб бўлгани хусусида батафсил фикр билдирди.

Жумладан, унинг Телеграмдаги саҳифасида шундай дейилади:

"Битта нарсани яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди? Япония-чи? Япония Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиб чемпионатга тайёрланди. Биз эса гуруҳимиздаги Тожикистон терма жамоаси билан бир эмас, 3 марта куч синашдик. Ўша учрашувлар Тожикистон фойдасига ишлади. Сабаби биз бу терма жамоадан ўйинимизни яширишга ҳаракат қилдик. Гуруҳдаги энг қийин ўйин ҳам айнан мана шу жамоага қарши бўлди. Кейинги ўртоқлик ўйини эса Ироқ билан ўтди. Тожикистон ва Ироқ билан ўйнаб нимадирга эришишимиз жуда қийин эди. Биз Осиё чемпионатига мана шундай тайёргарлик кўрдик. Буни жуда ҳам катта эътиборсизлик, деган бўлардим. Ўтган йили Жаҳон чемпионатига биз футзалда ўз ўрнига эга бўлган Испания, Португалия каби манаман деган юлдузли жамоаларга қарши ўйинлар билан тайёргарлик кўргандик. Осиё чемпионатига эса умуман тайёргарлик кўрмадик, деса ҳам бўлади. 

Яна бир жиҳатни ҳисобга олиш керак. Энг катта минусимиз – шифокорлар масаласи. 14 та беморга 1 та шифокор қараши қанчалик тўғри?  Футзал фақат 2 таймдан иборат эмас. Ўйин тугагандан сўнг ҳамма футзалчиларда кичик кичик оғриқлар бўлади, кейинги ўйинга тезроқ тайёрланиш керак, бунинг учун шифокор керак, шифокор эса битта. Ўйлашимча, мана шу ҳам бизни энг катта минусларимиздан бўлди. 

Осиё чемпионатига жуда суст тайёргарлик кўрдик. Испаниялик жисмоний мураббий чемпионатга 20 кун қолганда юртимизга келди. Бу жуда кеч. Биз яхши тайёргарлик кўрганимизда, жиддий эътибор берганимизда бугун Японияни юта олардик. 

Ҳозир айб футзалчиларимизда эмас. Улар қўлидан келган барча ишни қилишди. Кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилганида, жисмоний тренер ҳам вақтлироқ келиб футзалчиларимиз билан ишлаганида биз финалгача боришимиз мумкин эди. Гуруҳдан чиқишимиз бизни хурсанд қилди, аммо 100 фоизлик натижа билан чиқишимиз аниқ кўриниб турганди. Тўғри, Кувайт билан ўйин биз учун қийин бўлди, лекин футзалчиларимиз кичик жароҳатлар билан ўйнашди. Япония билан Ўзбекистонни тайёргарлигини орасида ер билан осмонча фарқ бор эди. Шуни ҳисобига ютиб кетишди, кун чиқар юрт вакиллари. Уларга қарши ҳеч нима қилолмадик. 

Яхшиям биринчи голни биз урдик. Агар акси бўлганда йирик ҳисобда ютқазишимиз мумкин эди. Охирги дақиқларда яратган вазиятимизда эса "просто" омад етишмади. Япон дарвозабон "просто супер". Афсус, афсус финалга чиқолмадик. Ҳаммасига эса ўзимиз сабабчимиз.

Энг осони бу мухлислик қилиш. Ўйинга 10 дақиқа қолганда телевизорни ёқамиз, кўрамиз, бақирамиз, сўкамиз. Ўйин тугагандан сўнг ютса зўр деймиз, ютқазса сўкамиз. Мухлислик мақташ ёки сўкиш билан эмас. Жамоа қандай натижа қайд этса ҳам, улар билан бирга бўлиш керак. Бугунги ўйиндан кейин кўпчилик Рустам Умаровни ҳақорат қилиб танқид қиляпти. Умаров яна нима қилсин, нима қилоларди? Борини берди. 

Ҳамма футзалчимиз борини бериб ўйнади. Боримиз шу эди. Осиё чемпионатига тайёргарлигимиз шу эди. Бошқа нарса кутиш жуда қийин эди. Финалга чиққанимизда ҳам Эронга қаршилик кўрсатишимиз жуда қийин бўларди. Балки бизни бемалол ютарди. Сабаби биз жуда ва жуда ёмон тайёргарлик кўрдик".

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика