RU

Последние новости

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  123 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Ўзбекистон футзал федерацияси Польша футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади Новости

Ўзбекистон футзал федерацияси Польша футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Варшава шаҳрида Польша футбол федерацияси вице-президенти Адам Казмерчяк билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев ҳамроҳлик қилган учрашув давомида ҳар икки мамлакат футболи ва футзали раҳбарлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда мамлакатимиз футзал федерацияси ва Польша футбол федерацияси ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш, кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

Шунингдек, Бекзод Маматқулов ва Адам Казмерчяк ҳар икки мамлакат U-18 ва U-20 ёш тоифасидаги терма жамоаларни ҳамда Ўзбекистонда аёллар футзалини ривожлантириш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди. Жумладан, куз фаслида Ўзбекистон ва Польшанинг ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида қарор қабул қилинди.

Учрашув сўнгида Адам Казмерчяк меҳмонларга жаҳон футболи юлдузи, Польша миллий терма жамоаси сардори Роберт Левандовскининг дастхати туширилган махсус футболкани тақдим этди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика