RU

Последние новости

11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  9 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  1 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  25 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  6

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью Новости

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью

Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинлари арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтгазади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги олтинчи учрашув бўлади.

Бугунга қадар бу жамоалар турли мусобақалар ҳамда ўртоқлик ўйинлари доирасида беш бора тўқнаш келишган.

Бу ўйинлардан учтасида Эрон терма жамоаси устун келган бўлса, бир бора Ўзбекистон ғалабага эришган. Бир учрашув эса дуранг билан нихоясига етган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари доирасида қайд этилган энг йирик ҳисоб — 4:0. Айнан шу ҳисобда эронликлар Бангкокда бўлиб ўтган ХIII Осиё ўйинлари чорак финалида ғалабага эришган.

Ўзбекистоннинг Эрон устидан бугунга қадар қозонган ягона ғалабаси Жаҳон Чемпионати-2014 саралаш ўйинлари доирасида Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда юз берган. Улуғбек Бақоевнинг голи ушбу ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди.

Таркибга эътибор қаратсак, унда жиддий жароҳатидан сўнг тикланиб, яна юқори даражадаги ўйинларини намойиш эта бошлаган Шоҳрух Гадоев яна миллий терма жамоасидан чақирув олганини, шунингдек, ушбу мавсумда ўзини ёрқин намоён этиб келаётган ёш футболчи Икром Алибоев ҳам мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафига чорланганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги ўртоқлик ўйини, “Бунёдкор” стадионида, 11 июнь куни, соат 18:00да бошланади. Ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўмдан, қолган барча чипталар эса 13 000 сўмдан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика