RU

Последние новости

12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  1 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  2 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  3 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  25 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида Новости

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқа.
Кеча жамоа “Жар” стадионида ўзининг иккинчи машғулотларини ўтказди. Айни вақтда терма жамоага жалб этилган футболчилардан фақатгина Сервер Жепаров жароҳати туфайли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Қолган барча футболчилар 11 июнь, пайшанба куни Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши сафарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш керакки, терма жамоа сафида ушбу ўйинда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У илк бор мамлакатнинг бош жамоаси йиғинларига таклиф этилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам Ўзбекистон билан ўртоқлик ва Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар учун эълон қилган таркиби билан ҳам танишиб олиш мумкин.

Ушбу ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бошқариб боради. Бош ҳакам — Владислав Цейтлин. Қанот ҳакамлари — Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Самандаров. Ёрдамчи ҳакам — Мурод Муҳамедов.

“Бунёдкор” стадионида эртага, соат 18:00да бошланадиган Эрон терма жамоасига қарши ўйин “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотилмоқда. СIP тоифадаги чипталар нархи — 30 000, қолган барча чипталар 13 000 сўмдан.

Журналистлар эса ЎзПФЛ ўйинлари учун берилган аккредитациялар билан ушбу ўйинга киришлари мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика