RU

Последние новости

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  3 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Ўзбекистон - Экваториал Гвинея учрашуви чиптаси билан Ўзбекистон - Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади Новости

Ўзбекистон - Экваториал Гвинея учрашуви чиптаси билан Ўзбекистон - Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади

Бекор қилинган Ўзбекистон-Экваториал Гвинея ўртоқлик ўйинига сотиб олинган чипталар билан 1 сентябрь куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон-Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ишқибозларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда бекор қилинган ўртоқлик ўйинининг чиптасини Сурияга қарши ўйин учун ҳақиқий деб эълон қилади.

Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотиб олинган чипталарни август ойида “Бунёдкор” стадиони кассаларида Ўзбекистон-Сурия ўйинининг чиптасига алмаштириш мумкин. Алмаштириш асносида фақат чиптанинг ўзи бўлиши кифоя қилади.

Бунинг учун қўлида Ўзбекистон-Экваториал Гвинея ўйинининг чиптаси бор ишқибоз 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйин арафасида “Бунёдкор” стадионининг махсус кассасига келиб, чиптасини Ўзбекистон-Сурия ўйини чиптасига алмаштиради. Алмаштирилаётган чипта қайси сектор ва жойга сотиб олинган бўлса, ўша сектор ва жой кўрсатилган янги чипта берилади. Демак, 1 сентябрдаги ўйин учун Экваториал Гвинеяга қарши ўйинга сотилган жойларга чипта сотилмайди ва у фақат эски чиптага алмаштириб берилади.

Чиптани алмаштириш тартиби Сурияга қарши учрашув арафасида қўшимча эълон қилинади.

Шу билан бирга чиптани алмаштирмай, пулини қайтаришни истаган ишқибозлар ўрнатилган тартибда “Бунёдкор” стадиони маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин.

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика