RU

Последние новости

23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  0 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  2 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  2 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  24 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  15 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи иштирокида учрашув бўлиб ўтди Новости

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги ва мураббийлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамлар ва истеъдодли мураббийларни тайёрлашдан иборат.

Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов, унинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расулов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев ҳамда университет талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида Равшан Эрматов ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берди. Ҳакамлик билан шуғулланишни истаган талабалар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, талабалар орасида ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтириш бериб ўтилди.

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Равшан Эрматовга мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика