RU

Последние новости

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги Новости

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги

Ортда қолаётган 2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди.
Ўтиб бораётган йилда “қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишиб, ўз тарихида бешинчи маротаба чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам “Бунёдкор”га тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлашиб, ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Ундан ташқари, футбол мактабимиз ва жамоамиз фахрийлари ўзлари иштирок этган турнирларда бош совринга эга чиқишди.

Энди бу натижалар тарихда қолди. “Бунёдкор” янги йилда ҳам янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилади. 2014 йилдаги энг асосий вазифа бу – Осиё Чемпионлар лигаси турнири бош совринин мамлакатимизга олиб келишдир.
Бу мақсад йўлида “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоаси доимо изланишда. Ўйлаймизки, 2014 йилги футбол мавсуми ҳам “қалдирғочлар” учун муваффақиятларга бой йил бўлади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ходимлари Сиз азизларни кириб келаётган 2014 йил билан самимий муборакбод этади.

Янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги муваффақиятлар, эзгу орзуларингиз рўёбга чиқишини тилаймиз!

“Бунёдкор” футбол клуби
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика