RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар тасдиқланди Новости

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар тасдиқланди

ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати, Ўзбекистон Биринчилиги ва Кубоги баҳсларида ишлайдиган ҳакамлар номини тасдиқлади.

Ўтган ҳафтада ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган ҳакам ва назоратчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси янги мавсум олдидан ФИФА тестларидан ҳамда назарий машғулотларидан муваффақиятли ўтган ҳакам ва назоратчилар номини эълон қилди.

Шунингдек, янги мавсум олдидан ташкил этилган имтиҳонлардан ўта олмаган ҳакам ва назоратчилар захира кунида қайтадан имтиҳонлардан ўтиши таъкидланди.

Йиғилишда қатнашган ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бошлиғи Ноил Лутфулин футболга тадбиқ этилган бир қатор янги қоидалар борасида тўхталиб ўтди ва ҳакамларнинг бу борадаги малакаларини ошириш борасида бир қатор семинарлар ва амилий машғулотлар ташкил этилишини таъкидлади. Шунингдек, йиғилиш давомида ўтган мавсум якунларига кўра энг яхши кўрсаткичлар қайд этган ҳакам ва назоратчиларнинг баҳолари ўқиб эшиттирилди.

Таъкидлаш жоиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўтган мавсум якунларига кўра Олий Лига ва халқаро майдонда фаолият олиб борган ўзбекистонлик энг яхши ҳакам сифатида яна бир эътироф этилди ва унга Ўзбекистон Футбол Федерациясининг махсус соврини топширилди. Равшан Эрматов бригадасида ишлайдиган қанот ҳаками Адбуҳамидилло Расулов эса йилнинг энг яхши лайнсмени деб эътироф этилди ва унга ҳам махсус соврин топширлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўзбекистон Чемпионати – 2016, Ўзбекистон Биринчилиги ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳслари учун тасдиқланган ҳакамлар ва назоратчилар рўйхати билан сайтнинг "Хужжатлар" бўлимидаги махсус файлни юклаб олиш орқали танишиш мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика