RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  135 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 9 март куни БАА аёллар термасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳлиё Сарикова ва Лианна Нарбекова хет-трик қайд этган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

12 март куни Ўзбекистон аёллар термаси БААга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Ўртоқлик ўйини
Дубай, БАА
9 март, пайшанба

Ўзбекистон – БАА — 8:1

Голлар:
Рисқиева (33), Карачик (49), Нарбекова (50, 56, 60), Сарикова (58, 67, 77)

Ўзбекистон:
Лайло Тиловова, Зумрад Назарова, Холида Дадабоева, Юлдуз Набиева, Камола Рисқиева, Нозима Камолтоева, Мафтуна Шойимова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимкулова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Махфуза Туропова, Нилуфар Қудратова, Умида Зоирова, Ирода Турдалиева.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика